Қайднома

Қидирув

Терма жамоамиз назорат учрашувида «Амкар» устидан ғалабага эришди

Терма жамоамиз назорат учрашувида «Амкар» устидан ғалабага эришди

  10.02.2017 21:14
  0
  1161
Терма жамоамиз назорат учрашувида «Амкар» устидан ғалабага эришди

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини доирасида Россия премьер-лигаси вакили, Пермнинг Амкар клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида ўзбекистонликлар жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳисобни очди. Ўйинда шу гол ягоналигини сақлаб қолди. Самвел Бабаян қўли остидаги терма жамоаси ушбу йиғинга фақат Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи футболчилар билан йўл олган. Терма жамоа 11 февраль куни Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади. Мазкур йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар терма жамоанинг Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади. Ўтган ойда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этганди. Амирликларда Дания олимпия термасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Грузия термаси билан 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Арманистон футбол федерацияси икки терма жамоалар ўртасида ўтказилиши белгиланган учрашувни Туркиядаги нотинчликлар туфайли бекор қилганди.

Ўртоқлик ўйини.
Анталия, Туркия.
Ўзбекистон МТЖ - "Амкар" (Россия) 1:0.
Гол: Игорь Сергеев (20).
Ўзбекистон: Лобанов, Андреев, Ашурматов, Тўхтахўжаев, Ҳошимов, Қуттибаев, А.Аҳмедов, Шомурадов, Искандеров, Бикмаев, Сергеев.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz