Қайднома

Қидирув

Гажи Гажиев:«Ўзбекистон термаси ҳақли равишда ғалаба қозонди»

Гажи Гажиев:«Ўзбекистон термаси ҳақли равишда ғалаба қозонди»

  11.02.2017 00:30
  0
  804

Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги рақиби – Россиянинг “Амкар” клуби бош мураббийи Гажи Гажиев бугунги ўйин борасида ўз фикрини билдирди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақли равишда ғалаба қозонганини таъкидлади.

“Ўзбекистон терма жамоаси бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Натижа ҳаққоний. Ўйинда рақиб бизга қараганда кўпроқ имкониятга эга бўлди ва қарши ҳужумларда ҳам яхшироқ ўйин кўрсатди. Ўзбекистон термасининг ўйини яхши йўлга қўйилган ва комбинацион ўйин яхши шакллангани кўриниб турибди.

Биз бугун рақибдан жисмоний томондан устунроқ ўйнадик. Бизнинг жамоа кўпроқ атлетик футбол намойиш этади, рақиб эса техник томондан яхши шаклланган, кучли футбол намойиш этадиган жамоа эканини кўрдим”, – деди Гажиев.

Манба: the-uff.com

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz