Қайднома

Қидирув

Самвел Бабаян: Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим

Самвел Бабаян: Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим

  11.02.2017 09:28
  0
  672
Самвел Бабаян: Натижа ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғини доирасида Россиянинг “Амкар” клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув борасида ўз фикрини билдирди ва захира кучини яна бир бор синаб кўрганини айтди.

“Бугун расмий ўйинлар олдидан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказдик ва терма жамоанинг захирасини яна бир бор синаб кўриш имкониятига эга бўлдик. Шунингдек, бугунги ўйин орқали ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини ҳам текшириш имконига эга бўлдик”, – дейди миллий терма жамоа бош мураббийи.

“Айтишим мумкинки, сўнгги ўртоқлик ўйинларида оптимал таркибни синаб кўриш имкониятига эга бўлмадик ва бу ўйинлар асосан захира кучимизни, терма жамоага потенциал номзодларни саралаб олишга имкон беради. Бугун ҳужумда тўп сурган футболчиларимиз, бизнинг асосий таркибдаги ҳужумчиларимиз саналади. Уларнинг бугунги ўзаро ҳаракатларини кўздан кечириш биз учун муҳим эди. Умуман, футболчиларнинг бугунги ўйинидан, уларнинг бугунги ҳаракатларидан кўнглим тўлди”, – деди Бабаян.

“Биз бугунги ўйин орқали, шунингдек, ёшларга ҳам имкон беришга ҳаракат қилдик. Таркибдаги айрим ўйинчилар миллий чемпионат ўйинларига ҳам тайёргарликни бошлаб юборишган, айрим футболчилар эса Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис, йиғин орқали, уларнинг ўз формаларини оптимал ҳолатга келтиришлари учун ҳаракат қилдик. Умуман, бугунги натижадан ва ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилдим”, – дея фикрини якунлади Самвел Бабаян.

Манба: www.the-uff.com

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz