Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Бухоро»да ишламаяпман, аммо қўнғироқ қилиб, табриклашяпти

Вадим Абрамов: «Бухоро»да ишламаяпман, аммо қўнғироқ қилиб, табриклашяпти

  12.02.2017 12:37
  0
  801
Вадим Абрамов: «Бухоро»да ишламаяпман, аммо қўнғироқ қилиб, табриклашяпти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов "Бухоро"да маслаҳатчи мураббий сифатида иш олиб бораётганини кескин рад этди. Мураббийнинг айтишича, унга шундай таклиф бўлган, аммо рад этган.

"Бухоро"да иш олиб бораётганим ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мен айни вақтда ҳеч бир клубда ишламаяпман ва “Бухоро”га ҳам ҳеч қандай алоқам йўқ. Ҳозир клуб бош мураббийи сифатида Улуғбек Бақоев иш бошлаган. Унга Бахтиёр Ашурматов ёрдам бермоқда. Менинг эса клубга ҳеч қандай алоқам йўқ. 

Охирги вақтларда кўп қўнғироқлар бўлмоқда ва “Бухоро”да иш бошлаганим билан табриклашяпти. Аммо тушунинг, мен ҳеч қаерда ишламаяпман. Тўғри, "Бухоро"га таклиф этишган эди, аммо таклиф кутилмаганда бўлди. Бу ёқда мавсум бошланишига ҳам оз фурсат қолганди.

Ўша вақтда ташвишларим етарлича эди, яқин қариндошларимдан бири Москвада даволанаётганди ва унинг олдига боришим керак эди. Шунчаки, таклифни шу ерда туриб рад этиш ноқулай бўлди. Бухорога бориб, шахсан кўришиб, вазиятни тушунтириб қайтдим", - дейди Вадим Абрамов.

Манба: www.fut.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz