Қайднома

Қидирув

Назорат баҳсида «Нефтчи» – Арманистон клуби билан дуранг ўйнади

Назорат баҳсида «Нефтчи» – Арманистон клуби билан дуранг ўйнади

  12.02.2017 16:00
  0
  836
Назорат баҳсида «Нефтчи» – Арманистон клуби билан дуранг ўйнади

Туркияда йиғин ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди. Арманистоннинг “Широқ” клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди.

Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим “Нефтчи”нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолатни пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга оширди. Беллашувда бошқа гол киритилмади. Фарғона жамоаси баҳсда қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Руслан Матниёзов, Сергей Концевой, Дилёр Ирматов, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Терентий Луцевич, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров, Мўйдин Мамазулумов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Сардор Қулматов, Фурқат Ҳасанбоев

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби Украинанинг “Днепр” Дзержинск жамоаси ҳисобланади. Беллашув 14 февраль куни бўлиб ўтади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz