Қайднома

Қидирув

«Локомотив» «Заря»га имкониятни бой берди

«Локомотив» «Заря»га имкониятни бой берди

  12.02.2017 19:25
  0
  689
«Локомотив» «Заря»га имкониятни бой берди

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғини ташкил этган “Локомотив” бугун мазкур йиғин доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бу гал “Локомотив” жамоаси футболчилари Украинанинг “Заря” жамоаси вакилларига қарши баҳс юритишди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда украин футболчиларининг қўли баланд келди – 0:1. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 84-дақиқада Артём Сухоцкий муаллифлик қилди.

“Локомотив” – “Заря” 0:1 (0:0)
Гол: Артём Сухоцкий (84)

“Локомотив”: Мамур Икромов, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Файзиев, Олег Зотеев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Мирзаев, Жалолиддин Машаринов, Мурод Бобожонов.

Захира: Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев, Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобурбек Йўдошов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо, Тимур Усмонов.

“Заря”: Алексей Шевченко, Эдуард Соболь, Рафаэль Форстер, Игорь Харатин, Евгений Опанасенко, Игорь Чайковский, Иван Петряк, Паулиньо, Джаба Липатия, Желько Любенович, Денис Безбородько.

«Локомотив» клуби матбуот хизмати

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz