Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: Хамес «Реал»нинг асосий футболчиларидан бири

Зинедин Зидан: Хамес «Реал»нинг асосий футболчиларидан бири

  12.02.2017 22:03
  0
  660

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Осасуна»га қарши кечган ўйиндансўнг ярим ҳимоячи Хамес Родригес ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Хамес жуда яхши ўйнади. «Осасуна»дек рақибга қарши кечадиган оғир ўйинда захирадан майдонга тушиб, ўзингни кўрсатишинг осон эмас.У хотиржам қолмоқда ва жамоага ёрдам бермоқда. Родригес «Реал»нинг асосий футболчиларидан, - дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес «Реал»да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис жамоадан кетишга қарор қилгани айтилган эди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Испания чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди ва шундан 4 тасини асосий таркибда бошлаб, 1 та гол киритди.

Манба: www.interfutbol.uz

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz