Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» «Суғдиёна» дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллади

«Қўқон-1912» «Суғдиёна» дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллади

  13.02.2017 15:57
  0
  657

Жамоамиз сўнгги йиғиндаги биринчи назорат учрашувида майдонга тушди. Вакилларимизга Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби рақиблик қилди. Ўйинда ташаббусга эга бўлган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув бошида Носир Отақўзиевнинг чалқанча усулда  берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Орадан бироз ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди.

Бурчак зарбасидан сўнг Жалил Кимсанов боши билан “Сўғдиёна” дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам футболчиларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келди. Аммо уларни якунлашда аниқлик етишмади.

Иккинчи тайм бошида Баҳодир Пардаев ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага оширди.

Александр Мерзляковнинг тўп ошириришидан кейин  Носир Отақўзиев боши билан рақиб дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Орадан бироз ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Отақўзиев етиб келди ва жиззахликлар посбони ожиз қолдирди..

Голдан кейин катта куч билан ҳужумга отланган “Сўғдиёна” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.  Аммо Азиз Ашуров маҳорат кўрсатиб, пенальтини қайтарди. Пенальтини Акмал Абдураҳмонов аниқ амалга ошира олмади.

Учрашув якунланиши арафасида футболчиларимиз рақиб дарвозасини бешинчи бор аниқ нишонга олишди. Бу сафар гол муаллифи Баҳодир Пардаев бўлди.

Шу тариқа жамоамиз биринчи назорат учрашувини ғалаба билан тугатди.

“Сўғдиёна”  устидан қозонилган йирик ғалаба жамоамизнинг спорт директори Шуҳрат ака Мўминовнинг туғилган кунига совға бўлди.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 5:0 (1:0)

Голлар: Жалил Кимсанов, Баҳодир Пардаев 2 та , Носир Отақўзиев 2 та.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Руслан Мелзиддинов, 29. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Баҳодир Пардаев.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 75. Иброҳим Раҳимов, 22. Ориф Мамажонов, 49. Шоҳруҳ Холматов, 28. Аваз Маматхўжаев.

“Сўғдиёна”: Карим Муҳаммедов, Азамат Исроилов, Элёр Орипов, Рустам Аъзамов, Омонжон Халилов, Ғулом Ўрунов, Сунатилла Мамадалиев, Акмал Холматов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Алишер Маҳмудов.

Манба: www.kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz