Қайднома

Қидирув

Дрогба Жанубий Кореяда ўйнаши мумкин

Дрогба Жанубий Кореяда ўйнаши мумкин

  14.02.2017 01:27
  0
  568

Хитой клублари жаҳон футболида ном қозонган юлдузларни сотиб олиш йўли билан маҳаллий супер-лигани оммалаштириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Энди Жанубий Корея жамоалари ҳам машҳур футболчиларга эътибор қарата бошлашди. Ҳарқалай, номи сир тутилаётган корейс клубларидан бири айни пайт жамоасиз юрган Дидье Дрогбани ўз сафига чорламоқда. Унинг яқиндагина Бразилиянинг «Коринтианс» жамоаси таклифини рад этган африкалик тўпурарга бир йил учун 2,5 миллион евро миқдорида маош ваъда қилаётгани аниқ. Маълумотларга қараганда, Дидьенинг ўзи йиллик хизматини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ корейслар ҳозирча бунга жавоб беришгани йўқ.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz