Қайднома

Қидирув

Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 қуръа маросими 28 апрель куни бўлиб ўтади

Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 қуръа маросими 28 апрель куни бўлиб ўтади

  14.02.2017 10:45
  0
  489

19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати–2017 турнирига қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 28 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.

Маросим маҳаллий вақт билан 16:00 да бошланиши режалаштирилган. Қуръа давомида 8 та мамлакат терма жамоаси (рейтингдаги ўрнига тегишли равишда) – Хитой, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Австралия, Таиланд, Ўзбекистон ва Вьетнам икки гуруҳга бўлинади.

Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz