Бундан бир неча дақиқа олдин “Бунёдкор” футбол клуби академиясига қарши ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди. Ўзаро қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1.
Ўйин бошларида бухороликлар Владимир Боенконинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришишганди. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларни юзага келтиришди.
Учрашув якунланишига оз вақт қолганида Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, баҳсни дуранг билан тугашига замин яратди. 11 метрлик жарима зарбаси тўп “Бухоро” ҳимоячисининг қўлига текканлиги учун белгиланганди.
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Амонов, Алишер Саматов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мансур Саидов, Неманья Йованович.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдуазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев Алишер Мирзаев, Тимур Толипов, Илҳом Алибоев.
"Бухоро” таркиби: Мухиддин Худоёров, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Элбек Равшанов, Роббим Ҳасанов, Сухроб Нематов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Алишер Шоғуломов, Баҳриддин Ваҳобов.
Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Бобир Амонов, Равшан Янгиев, Мирфайз Мухиддинов, Нозим Умуров, Элшод Дилмуродов, Жавоҳир Қаҳрамонов.
Учрашув якунига етгач, жамоамиз аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинди. Футболчиларимиз 17 февраль куни яна Тошкентда тўпланиб, 10 кунлик машғулотларда қатнашишгач, Наманганга қайтишади.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20