Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: ПСЖ Парижда «Барселона»ни чинакамига янчиб ташлади

ЕЧЛ: ПСЖ Парижда «Барселона»ни чинакамига янчиб ташлади

  15.02.2017 03:00
  0
  1337
ЕЧЛ: ПСЖ Парижда «Барселона»ни чинакамига янчиб ташлади

ЕЧЛнинг плей-офф босқичи биринчи учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Франциянинг ПСЖ жамоаси ўз майдонида йирик ғалабани қўлга киритди. Унаи Эмери жамоаси кимсан «Барселона»дек клуб дарвозасига 4та гол йўллади.

ПСЖ ўйинни ажойиб маромда бошлади ва ўйин якунига қадар ўз ўйинини йўқотмади.

«Барселона» эса бугун ўзига умуман ўҳшамади. 18-дақиқада ўйин қоидасини бузган каталонияликлар дарвозаси Анхель Ди Мариянинг жарима зарбасидан киритган тўпи билан якунланди. 1:0.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган Унаи Эмери шогирдлари «Барселона»га босим ўтказишни тўхтишмади ва ўйин тизгинини ўз назоратларига олишди.

«Барселона» жамоаси биринчи голни ўтказиб юборгандан сўнг бироз ўзига келганди, лекин, ПСЖ 40-дақиқага келиб яна ҳисобни очди. Бу сафар яккама-якка вазиятда Юлиан Дракслер тер Штегенни доғда қолдирди. 2:0

Биринчи бўлим 2:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида «Барселона» ўз дарвозасидан яна гол олиб чиқди.  Ди Мария таҳминан 14 метрлар атрофидан каталонияликлар дарвозасининг юқори бурчагини мўлжалга олди ва учрашувдаги ҳисобни йирикроқ кўринишга олиб келди.

71-дақиқага келиб, Эдинсон Кавани тер Штеген қўриқлаётган дарвозани яна бир бор нигонга олди.

79-дақиқада Неймар ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси хато кетди.

Умтитининг зарбаси эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. «Барса» ҳеч бўлмаганда битта гол уришга ҳаракат қилганди, лекин бугун парижликлар ўз мухлислари кўз ўнгида рақибларини чинакамига янчиб ташлашди.

Қизиқарлиси, тўқнашувнинг жавоб учрашуви «Ноу Камп»да бўлиб ўтади ва бу баҳсда каталонияликлар ПСЖ дарвозасига 5та тўп кирита олишармикин.

Париж, «Парк де Пренс» стадиони

ПСЖ – «БАРСЕЛОНА»4:0 (2:0)

Бош ҳакам: Шимон Марциняк.

ПСЖ: Трапп, Маркиньос, Курзава, Менье, Кимпембе, Матюиди, Рабьо, Ди Мария (Лукас Моура 61), Верратти (Нкунку 70), Дракслер (Пасторе 86), Кавани.

Бош мураббий: Унаи Эмери.

«Барселона»: тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Серхи Роберто, Андре Гомеш (Рафинья 58), Бускетс, Иньеста (Ракитич 73), Неймар, Месси, Л. Суарес.

Бош мураббий: Луис Энрике.

Голлар: Ди Мария, 18 (1:0); Дракслер, 40 (2:0); Ди Мария, 55 (3:0); Кавани, 71 (4:0).

Огоҳлантиришлар: Рабьо 3, Гомеш 33, Бускетс 62, Рафинья 74.

Ўйин статистикаси

Манба: www.interfutbol.uz

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz