Қайднома

Қидирув

ОЧЛ–2017. «Локомотив» – «Ал-Аҳли» учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

ОЧЛ–2017. «Локомотив» – «Ал-Аҳли» учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

  15.02.2017 11:09
  0
  1056
ОЧЛ–2017. «Локомотив» – «Ал-Аҳли» учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив” ва БААнинг “Ал-Аҳли” клублари ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.

Хитойлик ФИФА рефериси Минг Фу мазкур учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Вейминг Хуо ва Йи Чао ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси покистонлик Шаҳзод Ҳуррамга юклатилди.

Учрашув комиссари – монголиялик Сухбаатар Жаргал. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини саудиялик Али Аҳмад Алтраифи бажаради.

Маълумот учун, “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашуви 27 февраль, душанба куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.  Ўйин маҳаллий вақт билан 16:00 да старт олиши режалаштирилган.

ОЧЛ–2017. “Ал-Тавун” – “Локомотив” учрашуви уммонлик ҳакамларга топширилди

Манба: www.the-uff.com

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz