Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» назорат ўйинида «Ворскла» билан дуранг ўйнади

«Олмалиқ» назорат ўйинида «Ворскла» билан дуранг ўйнади

  15.02.2017 12:45
  0
  647
«Олмалиқ» назорат ўйинида «Ворскла» билан дуранг ўйнади

Украинанинг "Ворскла" жамоасига қарши учрашув анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа очиқ футбол намойиш этганлиги боис, 90 дақиқа давомида майдонда кескин вазиятлар кўп бўлди. Ҳакам ўйин давомида ҳар икки жамоа дарвозасига пенальти белгилаганлиги ҳам сўзимизни тасдиқлайди.

9-дақиқада рақиблар пенальтидан унумли фойдалана олишмаган бўлса, 45-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев жаримани голга айлантирди. "Ворскла" футболчиси тепган тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди.

Учрашувда дастлабки голни полтаваликлар киритишди. 30-дақиқада жамоамиз яна бурчакдан ошириб берилган тўпдан сўнг рақибнинг дарвозани ишғол этишига қаршилик кўрсата олишмади.

Биринчи таймнинг сўнггида эса пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Иккинчи таймда устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Афсуски, яратилган вазиятларни голга айлантиришда футболчиларга аниқлик етишмади.

Ўртоқлик учрашуви. 14 февраль.

Сиде шаҳри. "Камиля" меҳмонхонаси футбол майдони.

"Олмалиқ" - "Ворскла" 1:1

Ҳакамлар: Лесив Станислав, Филипчук Евгений, Кошкаров Серик. Захира ҳаками Тевяшов Денис (барчаси - Қозоғистондан). 

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45 пенальтидан - Вячеслав Шарпар 30.

Амалга оширилмаган пенальти: Дмитрий Хлёбас 9 (дарвозабон)

"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Усмонов, Григалашвили, Исаев, Йелич, Раҳматуллаев, Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Мухторов, Суюнов, Ғуломов, Пасичник, Клишин, Жўраев, Ҳожиакбаров.

"Ворскла" таркиби: Сарнавський, Ребенок, Пердута, Чеснаков, Остапенко, Кравченко, Ткачук, Мякушко, Одарюк, Хльобас, Шарпар.

Захирадан майдонга тушганлар: Заричнюк, Загорулько, Матвеев, Кунев, Квасний, Сакив, Тишенко, Мельник, Шаповал, Удод, Даллку, Сапай.

Манба: www.fc-olmaliq.uz

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz