Қайднома

Қидирув

ОФК биринчи марта техник директорлар учун конференция ўтказди

ОФК биринчи марта техник директорлар учун конференция ўтказди

  15.02.2017 15:30
  0
  600
ОФК биринчи марта техник директорлар учун конференция ўтказди

Осиё футбол конфедерацияси ташкилотга аъзо 45 мамлакат федерациялари техник директорлари ва уларнинг ёрдамчилари учун биринчи марта ОФК техник директорлар конференциясини ўтказди.

12–14 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаган конференцияда ЎФФ техник директори ҳамда Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов ҳам иштирок этди.

Уч кун давом этган конференция “Техник ривожланиш келажаги” мавзусида ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Осиёда футболни техник томондан ривожлантириш, истиқболли стратегия ишлаб чиқиш ҳамда ОФКнинг “Битта Осиё, Битта Мақсад” миссияси муваффақиятини таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат бўлди.

Шунингдек, конференция давомида УЕФА вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилиб, Осиёда аёллар футболига эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. 

Манба: www.the-uff.com

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz