Қайднома

Қидирув

Превью: «Реал Мадрид» - «Наполи»

Превью: «Реал Мадрид» - «Наполи»

  15.02.2017 16:30
  0
  977
Превью: «Реал Мадрид» - «Наполи»

Азиз футбол мухлислари футболга бефарқ бўлмаган инсонлар. Ҳаммамизга яхши маълумки, бугун Тошкент вақти билан 00:45да Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида Италиянинг «Наполи» клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув Чемпионлар лигаси мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Минг марта айтгандан кўра бир марта кўрган яхшироқ, келинг «Реал Мадрид» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги қизиқарли учрашувдан аввал уларнинг аввалги статистикаларига этибор бериб ўтамиз

 

Ўзаро ўйинлар:

«Реал Мадрид» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги учрашувлар у қадар кўп эмас, яъни фақатгина икки бора ушбу жамоалар ўтган аср давомида тўқнаш келишиб, уларнинг бири мадридликлар фойдасига, яна бири ўзаро дуранг натижа билан якун топган. Икки учрашувда «Реал» италияликлар дарвозасини 6 маротаба, «Наполи» эса 5 маротаба ишғол қилган.

Мураббийлар:

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан, «қироллик клуби» устози сифатида Неаполиликларга қаршилик кўрсатмаган. 

Сўнгги учрашувлар:

30.09.1987, УЭФА, «Наполи» 5:2 «Реал»

16.09.1987, УЭФА, «Реал» 4:0 «Наполи»

Умумий фактлар:

Мадриднинг «Реал» жамоасининг ҳозирги таркиби 766,80 миллион евро эвазига жамланган бўлса, бу кўрсаткич «Наполи»да 324,75 миллион еврони ташкил қилади.

Жамоаларнинг ўртача ёшини ҳисобга олганда, «Реал» таркиби 27,0 ёшни, «Наполи» таркиби эса 26,8ни ташкил қилади.

Мадридликлар таркибида 15 нафар легионер футболчи тўп сурмоқда, «Наполи» жамоасида эса 18 нафар футболчи ўзга мамлакатдан Италияга жалб қилинган.

«Реал» таркибида ҳаракат қилувчи 19 нафар футболчи ўз терма жамоасида тўп сурса, «Наполи»нинг 17 нафар аъзоси ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишади.

Клубларнинг энг яхши тўпурарлари:

«Реал Мадрид»:

1. Роналду - 21

2. Бензема - 12

3. Мората - 10

«Наполи»:

1. Мертенс - 20

2. Гамшик - 11

3. Калехон - 10

Клубларнинг энг яхши ассистентлари:

«Реал Мадрид»:

1. Кроос - 12

2. Хамес - 10

3. Васкес - 9

«Наполи»:

1. Калехон - 12

2. Мертенс - 11

3. Гамшик - 8

Мадридда тўп сурган футболчилар:

2002 йилдан 2013 йилга қадар Мадрид шарафини ҳимоя қилган Хосе Калехон, эндиликда «Наполи» жамоасининг ажралмас футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Унинг 31 та ўйинда 10та гол ва 12та ассистентлигини алоҳида таъкидламай иложи йўқ.

2009 йилдан 2013 йилга қадар «Реал»да тўп сурган яна бир «Наполи» аъзоси Раул Албиол ҳам ўз даврида энг яхшилардан бири бўлган. Ушбу футболчи бугунги кунда неаполиликлар сафида 21 ўйин ўтказиб 1та голга ассистентлик қилган.

Клубларнинг сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:

«Реал Мадрид»:

18.01.2017, Копа дел Рей 1/4 финал: «Реал Мадрид» 1:2 «Селта»

21.01.2017, Ла Лига 19 тур: «Реал Мадрид» 2:1 «Малага»

25.01.2017, Копа дел Рей 1/4 финал: «Селта» 2:2 «Реал Мадрид»

29.01.2017, Ла Лига 20 тур: «Реал Мадрид» 3:0 «Реал Соседад»

11.02.2017, Ла Лига 22 тур: «Осасуна» 1:3 «Реал Мадрид»

«Наполи»:

21.01.2017, А серия 21 тур: «Милан» 1:2 «Наполи»

24.01.2017, Италия Кубоги 1/4 финал: «Наполи» 1:0 «Фиорентино»

29.01.2017, А серия 22 тур: «Наполи» 1:1 «Палермо»

04.02.2017, А серия 23 тур: «Болония» 1:7 «Наполи»

10.02.2017, А серия 24 тур: «Наполи» 2:0 «Женоа»

Клублар ўртасида бўлиб ўтган учрашувлардаги энг яхши тўпурарлар:

1. Бутрагено («Реал Мадрид») - 1

2. Мичел («Реал Мадрид» - 1

3. Франчини («Наполи») - 1

Interfutbol.uz версияси бўйича «Қироллик клуби»нинг бугунги ўйин учун таҳминий таркиби:

«Реал»

«Реал»:Навас, Марсело, Варан, Рамос, Карвахаль, Модрич, Касемиро, Иско, Кроос, Роналду, Бензема.

«Наполи»

«Наполи»:Рейна, Хисай, Альбиоль, Кулибали, Гулям, Жоржиньо, Зелински, Диавара, Гамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.


 Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz