Қайднома

Қидирув

Ким кўпроқ ишлаган?

Ким кўпроқ ишлаган?

  16.02.2017 00:17
  0
  1549
Ким кўпроқ ишлаган?

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг Эронда «Ана кетаман, мана кетаман», деб ҳаммани овора қилгани, Марчелло Липпининг Хитой терма жамоаси бошқарувини қўлга олгани кенг футбол жамоатчилигида яхшигина шов-шув кўтарди. Бундан ташқари, Маҳди Алининг БАА термасидан кетиши кутилаётгани, Пим Вербекнинг Уммон миллий жамоасида иш бошлагани ҳам якунланган йилда мураббийлар ҳақидаги муҳим хабарлардан ҳисобланди.

2016 йилда аксарият терма жамоалар ўз бош мураббийларини алмаштиришди. Иордания, Тожикистон, Уммон бунга яққол мисол. Айниқса, Уммон ва Иордания термалари бош мураббий танлашда анча қийналишди. Дастлаб улар анча номдор мутахассислар (Поль Ле Гуэн ва Харри Реднапп) билан келишиб олган бўлсалар, кейинчалик қарорларини ўзгартиришди.

Лекин гранд жамоалар мундиал саралаши айни қизиган паллада бош мураббий алмаштиришга шошилишмаяпти. Ўзбекистон терма жамоасидан мағлубиятга учраган Қатар ва Хитой фуболи раҳбарияти шошилинч қарор қабул қилишга мажбур бўлдилар. Қўшниларимизда ҳам вазият ўзгаряпти. Қирғизистон термаси кутилмаганда Осиё кубоги-2019 саралаши 3-раундида 1-саватчадан жой олди. Бунда албатта, россиялик мутахассис Александр Крестининнинг хизматлари катта. Улар ФИФА рейтингида ҳам КХДРдан бир поғона олдинда туришибди.

АЙРИМ МУРАББИЙЛАРГА ОИД УМУМИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Бош мураббий

Бошқаряпти

Фуқаролиги

Туғилган куни

Қачондан буён термада?

Статистикаси

Карлуш Кейруш

Эрон

Португалия

1953 йил 1 март

2011 йил 4 апрель

70 та ўйин, 42 ғ, 20 Д, 8 М (141-41)

Маҳди Али

БАА

БАА

1965 йил 20 апрель

2012 йил 12 август

59та ўйин, 35 ғ, 12 Д, 12 М (121-5)

Ким Пан Гон

Гонконг

Ж.Корея

1969 йил 1 май

2013 йил 28 май

 

Ли Тае Хун

Камбоджа

Ж.Корея

1961 йил 29 январт

2013 йил июль

 

Анге Постекоглу

Австралия

Австралия

1965 йил 27 август

2013 йил 28 октябрь

34 та ўйин, 17 ғ, 6 Д, 11 М (68-39)

Томас Дулей

Филиппин

АҚШ

1961 йил 5 декабрь

2014 йил февраль

 

Киатисук Сенамуанг

Таиланд

Таиланд

1973 йил 11 август

2014 йил февраль

40 та ўйин, 21 ғ, 7 Д, 12 М

Набил Маълул

Кувайт

Тунис

1962 йил 25 июль

2014 йил

 

Ули Штилике

Ж.Корея

Германия

1954 йил 15 ноябрь

2014 йил 9 сентябрь

33 та ўйин, 24 ғ, 4 Д, 5 М (61-21)

Александр Крестинин

қирғизистон

Россия

1978 йил 19 сентябрь

2014 йил 21 октябрь

 

Воҳид Халилходжич

Япония

Босния ва Г.

1952 йил 15 май

2015 йил 12 март

22 та ўйин, 14 ғ, 5 Д, 3 М

Аманкилич Кочумов

Туркманистон

Туркманистон

1965 йил 24 июль

2015 йил май

 

Самвел Бабаян

Ўзбекистон

Ўзбекистон

1971 йил 19 май

2015 йил 23 июнь

17 та ўйин, 14 ғ, 0 Д, 3 М

Берт ван Марвийк

С.Арабистони

Нидерландия

1952 йил 19 май

2015 йил 26 август

13 та ўйин, 9 ғ, 3 Д 1 М

Герд Зейс

Мьянмар

Германия

 

2015 йил 1 октябрь

6 та ўйин, 2 ғ, 1 Д, 3 М (6-10)

Миодраг Радулович

Ливан

Черногория

1967 йил 23 октябрь

2015 йил

 

Абдул Носир Баракат

Фаластин

Фаластин

1976 йил 15 май

2015 йил

 

Радҳи Шенайшил

Ироқ

Ироқ

1966 йил 11 август

2016 йил 15 апрель

9 ўйин, 1 ғ 2Д 6 М

Ҳаким Фузайлов

Тожикистон

Тожикистон

1964 йил 12 август

2016 йил апрель

 

Йорн Андерсен

КХДР

Норвегия

1963 йил 3 февраль

2016 йил 11 май

8 ўйин, 6 ғ 1 Д 1 М

Мирослав Соукуп

Баҳрайн

Чехия

1965 йил 13 ноябрь

2016 йил 20 июль

 

Даррен Савацки

Гуам

АҚШ

1973 йил 22 февраль

2016 йил

 

Хорхе Фоссатти

қатар

Уругвай

1952 йил 22 ноябрь

2016 йил сентябрь

3 та ўйин, 1 ғ, 1 Д, 1 М

Марчелло Липпи

Хитой

Италия

1948 йил 12 апрель

2016 йил 22 октябрь

1 та ўйин, 1 Д (0-0)

Абдуллоҳ Месфер

Иордания

БАА

1962 йил 28 январь

2016 йил декабрь

 

Казуо Курода

Хитой Тайпейи

Япония

 

2016 йил

 

Сежжад Маҳмуд

Покистон

Покистон

 

2016 йил

 

Осиёдаги айрим бош мураббийлар ҳақида

Хитой. Марчелло Липпи. 1948 йил 12 апрелда Виарежжио шаҳрида туғилган. Мураббийлик фаолиятини 1982 йили «Сампдория»нинг ёшлар жамоасида бошлаган. Шу пайтгача 12та клуб ва 2та терма жамоада ишлаган. 2012 йил 17 майда 30 млн. евро эвазига Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби билан 2,5 йиллик шартнома тузди. Ушбу клубда кетма-кет 3 мавсум Хитой чемпиони бўлишдан ташқари, 2013 йилда Осиё Чемпионлар Лигасини ютди. 2014 йил 2 ноябрда жамоадан кетгач, 2016 йил 22 октябрда Хитой термасида иш бошлади.

Қатар. Хорхе Фоссатти. 1952 йил 22 ноябрда туғилган. Осиё футболига илк марта 2006 йилда келган. 2007-2008 йилларда Қатар терма жамоасида ишлаган. 2011 йилда «Ал-Садд» билан ОЧЛни ютган. Тажрибали футболчиларга ишониши, шунингдек, прессингга дош бериши керак бўлган ҳимоя ва ярим ҳимоя уйғунлигига кўпроқ таяниши билан ажралиб туради.

Ж.Корея. Ули Штилике. 1954 йил 15 ноябрда Ғарбий Германияда туғилган. 2009 йилдан буён Осиё футболининг кўзга кўринган мураббийларидан. Унинг шартномаси 2018 йилги ЖЧ охиригача мўлжалланган. Штилике бошқарувида корейслар Эрон (2 марта), Коста-Рика, Австралия ва Испания каби терма жамоаларга ютқазишган.

Эрон. Карлуш Кейруш. Бу мураббий ҳақида мухлисларимиз деярли барча нарсани биладилар. Унинг таваккалчилиги, бошқа мураббийларга даҳанаки ҳужум уюштиришни хуш кўриши ҳам ОАВнинг доимий эътиборида. Муҳаммад Рашид Мазаҳеридек ОЧЛда ўтган мавсумда ўзини кўрстаган посбон ўрнига Эрон ФФ томонидан ярим йилга четлатилган Саша Мокани сингари посбонга бемалол ишонч билдириши - унинг Эрон футболида «ўзига хон - кўланкаси майдон» эканлигини англатмайдими?

Уммон. Пим Вербек. 1956 йил 12 мартда туғилган. Осиёга илк марта келганида (2005 йил) БАА терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси эди. Кейин эса Жанубий Корея ва Австралия терма жамоаларини бошқарди. Унинг тактикасида якка ўткир ҳужумчи ва икки нафар ҳужумкор ярим ҳимоячи боғлами устун туради. Чунки Вербек бошқарган жамоалар доим юқори мақсадлар сари интилишади. Унинг қўл остидагилар ҳамиша кроссга тайёр туришлари ва жисмоний тайёргарликлари юқори даражада бўлиши шарт.

БАА. Маҳди Али Ҳассан Редҳа. Қитъамизнинг энг тез ўсишга эришган мураббийларидан бири. Ёшлар билан етарлича катта ютуқларга эришгандан сўнг уни 2012 йилнинг 12 августида миллий жамоага ҳам бош мураббий этиб тайинлашди. Маҳди Али маҳаллий мураббийлар орасида тўртинчи бўлиб термага устозлик қилди. Бунақаси Абдуллоҳ Месфер (2011-2012) давридан бери учрамаётган эди. Севимли тактикаси: 4-2-3-1. Сўнгги пайтларда унинг БАА бошқарувидан кетиши ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. Тўғри, ҳеч қайси мураббийнинг қўл остида бунчалик истеъдодли футболчилар йиғилишмаганди. Лекин фақат ёшлик ғайрати билан натижага эришиши қийин бўляпти. Айни пайтдаги цикл бой берилгани хусусида Форс кўрфази матбуоти бонг уряпти. Лекин у ҳам ўз сўзини айтиши лозим.

Австралия. Анге Постекоглу. Австралия мураббийлари орасида клуб билан энг кўп (7та) совринга эришган мураббий. 2013 йил 23 октябрдан буён «соккерузлар» устози. 2015 йили ОФК томонидан «Йил мураббийи» деб топилган. Ҳимояда мустаҳкам жамоалар тузиши билан танилган. Австралия футболига Массимо Луонго, Мэттью Райан, Нэтан Бёрнс каби футболчиларни кашф этиб берди.

Япония. Воҳид Халилхожич. Япония терма жамоаси бошқарувига расман 2015 йилнинг 12 мартида келди. Аслида, уни ватани Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатига киритишганди. У бу таклифни рад этиб, «кунчиқар юрт»га келди. Ўйинни бошқариш услубига кўра, Халилхожич японларга жуда мос мураббий. Японияга қадар у Кот-Д`Ивуар ва Жазоир терма жамоаларида ҳам ишлаган. ЖЧ-2018 саралашининг муҳим босқичини БААга қарши мағлубият билан бошлагандан сўнг жамоада интизомни кучайтирди ва таркиб рақобатбардош кўриниш олди. Австралия билан сафардаги дуранг ва Саудия билан уйда эришилган ғалабадан кейин жамоа бироз енгил тин олди. 2016 йил январда ФИФА рейтингида 53-ўринда турган жамоа йил сўнгида 45-ўринга кўтарилди.

Баҳрайн. Мирослав Соукуп. 1965 йил 13 ноябрда туғилган. 2014-2016 йилларда Яман терма жамоасини бошқарди. Ўзбекистонга қарши саралаш ўйинларида иштирок этди. Эндиликда савияси анча юқори жамоада ишлаяпти. Чехиялик бу мураббий бошқарувида жамоа ўз мақсади сари аста-секин интилиши, вақт кутиши ва гол уриб олгач, ўйинни муносиб якунлаш учун ўнлаб вариантларга эгалиги билан мақтана олади.

Ливан. Миодраг Радулович. Осиё футболига илк қадамини «Пахтакор» орқали қўйган черногориялик мутахассисни ўйинга тактика тузишда жуда кучли, дейишади. Унинг ўйин услубига назар солсангиз, ротациядан қўрқмаслиги яққол сезилади. 2010 йил январь-апрель ойларида «Пахтакор»да ишлаган мураббий клубни ОЧЛда гуруҳдан олиб чиқди. Тошкентдан Москвага кетган Радулович «Динамо» (Москва) клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлади. УЕФА ва Черногория футбол иттифоқида мураббийларга маърузалар ўқийди. Шартномаси 2018 йил 30 июнгача мўлжалланган. Севимли тактикаси: 4-2-3-1.

КХДР. Йорн Андерсен. Ушбу норвегиялик мураббийга қадар КХДР терма жамоаси бошқарувига хорижлик мураббий келмаганига 25 йил бўлганди. У машҳур гандболчи Бьорг Андерсеннинг ўғли ҳисобланади. Сўнгги ишлаган клуби Зальцбургнинг «Аустрия»си бўлганди. Терма жамоа раҳбарлари Токио-2020 Олимпиадасига энг зўр профессионал футболчилардан ташкил топган жамоани тайёрлашни айнан унга топширишди. КХДР футбол ассоциацияси раҳбари Ким Чжон Маннинг фикрича, улар «миллат афсонаси»га айланишади. Йорн Андерсен эса бу вазифани бажариш анча мураккаблигини баён қилиб, вазиятга реал қарашини таъкидлади.

Тожикистон. Ҳаким Фузайлов. Тошкентнинг «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Ҳаким Фузайлов 2016 йил апрель ойи охирида Тожикистон футбол федерацияси бош мураббийи этиб тайинланганди. 52 ёшли таниқли мутахассис олдига мамлакат терма жамоасини 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳаким Фузайлов ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Бухоро», «Динамо», «Андижон» ва «Локомотив» клубларида ишлаган. У «темирйўлчилар» сафини тарк этганидан кейин Тожикистон футбол федерацияси техник бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётганди. Тожикистон термаси бошқарувидаги илк ўйинни 2 июнь куни Душанбедаги марказий стадионда Бангладешга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Осиё кубоги-2019 саралаш босқичида ўз юришини давом эттираётган Тожикистон термаси унинг бошқарувида 4та ғалаба, 3 дуранг қайд этди.

Филиппин. Томас Дулей. 1992-1999 йилларда АҚШ терма жамоасида 81та ўйин ўтказган мураббий ўз пайтида америкаликларнинг сардори бўлган. 1994 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. 2014 йил февраль ойида Филиппин терма жамоаси бошқарувига келган мутахассиснинг илк ўйини Малайзияга (0:0) қарши бўлиб ўтди. Айни пайт АҚШ мураббийлари орасида хориж терма жамоасини бошқарган ҳисоб бўйича 8-мураббий. Унгача Осиёда АҚШ вакилларидан атиги икки мураббий ишлаган эди.

Фикрат тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz