Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор»–«Ал-Айн» учрашувини австралиялик ҳакам бошқаради

«Бунёдкор»–«Ал-Айн» учрашувини австралиялик ҳакам бошқаради

  16.02.2017 10:44
  0
  617

Осиё футбол конфедерацияси  ОЧЛ–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Бунёдкор” ҳамда БААнинг “Ал-Айн” жамоалари ўрасидаги учрашувга расмийларни тайинлади.

Учрашув бош ҳаками этиб австралиялик Жарред Жиллетт тайинланди. Унга қанотларда австралиялик Эшли Бичам ва баҳрайнлик  Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Умар Иброҳим Ҳасан Маҳфудга юклатилди.

Учрашув комиссари сифатида мальдивлик Абдул Ғафур Абдул Ҳамид ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Исмоил Сафири (Эрон).

“Бунёдкор” – “Ал-Айн” учрашуви 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz