Қайднома

Қидирув

«Бавария» - «Арсенал» 5:1 (видео)

«Бавария» - «Арсенал» 5:1 (видео)

  16.02.2017 12:24
  0
  777
«Бавария» - «Арсенал» 5:1 (видео)

"Арсенал" бу сафар ҳам Европа чемпионлар лигасини нимчорак финал босқичидан тарк этишга яқин турибди. "Бавария" ўз уйида "канонирлар"ни яхшилаб "савалади".
Ўйиннинг 11-дақиқасида Роббен олис масофадан берилган чиройли зарба билан ҳисобни очди. 30-дақиқада эса Алексис Санчес пенальтидан фойдалана олмай (дарвозабон қайтарди), имкониятни қўлдан чиқаргандек бўлганди, аммо чилилик футболчи қайтган тўпни эгаллади ва 3 ҳимоячи орасидан дарвозани ишғол қилди. 
Венгер жамоаси учун сафарда урилган мазкур голнинг қадри юқори эди. Аммо Анчелотти шогирдлари иккинчи бўлимда инглизлар дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақ 4 марта ишғол қилишди. Якуний ҳисоб — 5:1. Назаримизда, бу жуфтликда барча масала ҳал бўлди.

Жавоб ўйинида лондонликлар "Бавария" дарвозасини 4 марта ишғол қилишлари осон бўлмайди.

  

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz