Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» аккредитация жараёнини бошлади

«Нефтчи» аккредитация жараёнини бошлади

  16.02.2017 13:32
  0
  524

Фарғонанинг "Нефтчи" профессионал футбол клуби матбуот хизмати 2017-йилги мавсум учун ОАВ вакилларини рўйхатдан ўтказишни бошлади. Жорий мавсумда Фарғонадаги ўйинларни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган қаламкашлар аккредитация жараёнидан ўтишлари учун қуйидагилар сўралади.

1. ОАВ номидан "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти номига аккредитациядан ўтказиш ҳақидаги алоқа хати (хатда нашриётнинг аккредитациядан ўтадиган ходимлари рўйхати, исми-шарифи ва лавозими кўрсатилиши шарт)
2. Шунингдек рўйхатдан ўтувчи журналистларнинг фуқаролик паспорти нусхаси ва икки дона 3х4 хажмдаги фотосурат.

Маълумот ўрнида, журналистлар стадионга Ўзбекистон ПФЛ томонидан тасдиқланган ҳамда “Нефтчи” футбол клуби томонидан бериладиган аккредитация хужжати билан киришлари мумкин бўлади.

Хужжатларни қабул қилиш 16 февралдан 28 февралга қадар давом этади. Маълумотлар pfkneftchi@mail.ru электрон манзилига юборилади.

PS: Аккредитация масаласи бўйича қўшимча саволлар билан "Нефтчи" матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

«Нефтчи» клуби матбуот хизмати.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz