Қайднома

Қидирув

БААда 40 футболчи ноодатий соч турмаги учун жаримага тортилди

БААда 40 футболчи ноодатий соч турмаги учун жаримага тортилди

  16.02.2017 22:48
  0
  1095
БААда 40 футболчи ноодатий соч турмаги учун  жаримага тортилди

БААнинг «Ал-Аҳли» жамоасида ижара асосида тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига тегишли ҳужумчи Асамоа Гьян ва яна 40 футболчи ноодатий соч турмаги учун БАА футбол ассоциацияси томонидан жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, Гьян ва қолган 40 футболчи январь ойида бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубоги—2017 турнири олдидан янги соч турмагига эга бўлганди. Амирликларда бошнинг маълум қисми қириб ташланган ва бироз ғалати бўлган соч турмакларига тақиқ қўйилган. Бундай соч турмаклари Ислом динига хос эмас, деб ҳисобланади.

Асамоа Гьян соч турмаги ҳам «одобсиз» деб топилди. Тақиқ қўйилганига қарамай, бундай ҳолатлар тез-тез кузатиб турилади.

Манбаалар: www.championat.com, http://www.squawka.com, daryo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz