Қайднома

Қидирув

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди

  16.02.2017 22:53
  0
  277

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль кунги фармони асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди. Кун манбасининг маълум қилишича, фармон асосида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йилнинг сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият юритиб келаётганди.

Маданият вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва вазир ўринбосарлари бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий тузилмаси эса раис, биринчи ўринбосар ва раис ўринбосарларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори раис ўринбосарларидан бири ҳисобланади.

Манба: kun.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz