Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм» яна сафарда мағлуб этилди

«Тоттенхэм» яна сафарда мағлуб этилди

  17.02.2017 08:39
  0
  560
«Тоттенхэм» яна сафарда мағлуб этилди

Европа Лигаси мусобақасининг 1/16 финалидан ўрин олган “Гент” ҳамда “Тоттенхэм” клублари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Пербе томонидан киритилган ягона гол натижада бельгиялик жамоага ғалабани тақдим этди.

Асосий таркиб билан ҳаракатланган Поччетино жамоаси ҳарқанча уринмасин ҳатто мувозанат ҳам тиклай олмади.

Шу тариқа, “Тоттенхэм” сафарда “Гент”га ютқазиб қўйди.

Европа Лигаси. 1/16 финал
Дастлабки учрашув

Гент Бельгия – Тоттенхэм Англия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 59 Пербе.
Гент – Калинич, Жиго, Митрович, Асаре (Гершон, 80), Фоке, Деягере, Эсити, Сайеф, Саймон (Калу, 74), Миличевич, Пербе (Кулибали, 75).
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Алдервейрелд, Дайер, Дэвис, Уинкс (Эриксен, 80), Ваньяма, Дембеле (Сон Хин Мин, 68), Сиссоко (Нкуду, 71), Кейн, Алли.
Огоҳлантиришлар: Уокер (54), Алли (74).

Манба: www.uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz