Қайднома

Қидирув

“СУРХОН” ОЛИЙ ЛИГАГА ЧИҚИШ УЧУН КУРАШ ОЛИБ БОРАДИ!!!

“СУРХОН” ОЛИЙ ЛИГАГА ЧИҚИШ УЧУН КУРАШ ОЛИБ БОРАДИ!!!

  17.02.2017 14:43
  0
  2327
“СУРХОН”  ОЛИЙ ЛИГАГА ЧИҚИШ УЧУН КУРАШ ОЛИБ БОРАДИ!!!

Сурхондарё вилоятининг “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби 2017 йилги мавсумда мамлакат биринчи лигасида қатнашиб,  олий лигага чиқиш учун кураш олиб боради.

Маълумки, 2016 йилги мавсум якунига кўра, ўтиш турнирида муносиб қатнашган “Нефтчи” (Жарқўрғон) жамоаси биринчи лигага йўлланма олган бўлса-да, уй учрашувларни ўтказиш учун ушбу туманда яратилган шарт-шароитлар, спорт базаси ва стадиони Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси талабларига жавоб бермайди. Шу туфайли вилоят ҳокимлиги вилоят футбол федерацияси ва “Нефтчи” футбол клуби раҳбарияти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати биринчи лигасида “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби иштирок этадиган бўлди.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов йиғилишда биринчи лига мусобақаларида  “Сурхон” клубининг аввалги шуҳратини тиклаш, Термиз шаҳридаги “Aлпомиш” стадионида биринчилик учрашувларини юқори савияда ўтказиш ва мухлислар учун зарур шарт-шароит яратиш долзарб вазифа эканлигини таъкидлади. 24post.uz билдиришича, йиғилишда “Сурхон” (Термиз) профессионал футбол клуби президенти этиб вилоят ҳокими ўринбосари Абдужалил Абдуқодиров, Э. Холбобоев эса футбол клуби ижрочи директори, Вали Келдиев бош мураббий этиб тайинланди. “Сурхон” клуби 1968 йилда ташкил қилинган. 2018 йилда жамоа тузилганига роппа-роса ярим аср бўлади.  Ўзбекистон Олий лигасида 2000, 2002 ва 2003 йилларда 9-ўринни эгаллаган. 2002 ва 2003 йилларда Ўзбекистон Кубоги ярим финалида иштирок этган. 1968—1968 — «Чегарачи»; 1969—1973 — «Автомобилист»; 1974—1974 — «Спартак»; 1975—1983 — «Автомобилист»; 1984—1984 — «Сурхон» (Сурхон); 1985—1993 — «Сурхон»; 1994—1996 — «АСК»; 1997—2008 — «Сурхон»; 2009—2010 — «Динамо-Ҳамкор»; 2012 йилдан— «Сурхон».

1news.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz