Қайднома

Қидирув

Златан Ибрагимович: «Манчестер Юнайтед»да ажойиб йигитлар ўйнайди

Златан Ибрагимович: «Манчестер Юнайтед»да ажойиб йигитлар ўйнайди

  17.02.2017 16:15
  0
  730
Златан Ибрагимович: «Манчестер Юнайтед»да ажойиб йигитлар ўйнайди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа Лигаси плейй-офф босқичида «Сент-Этьен» жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Камина учун барча мусобақалардаги бош соврин жуда ҳам қадрли ҳисобланади. Европа Лигаси бош соврининг эса ўзига яраша қадри бор.

Агар, «МЮ» билан Европа Лигаси ғолиби бўла олсам, бундан фақат бахтиёр бўлардим. Барча яхши билади, қайси клубда бўлишимдан қатъий назар шу жамоа манфаати учун бор кучимни ишга соламан.

Ишонч билан айтаман, «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги таркиби мусобақадага энг кучлиси. Жамоада ажойиб йигитлар тўп суради», – дея сўзларини якунлайди Ибрагимович Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 35 ёшли Златан Ибрагимович жорий мавсум барча мусобақаларда 23та гол уришга улгурди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz