Қайднома

Қидирув

Алексис Санчес ёзда «Арсенал»ни тарк этади

Алексис Санчес ёзда «Арсенал»ни тарк этади

  17.02.2017 19:49
  0
  811
Алексис Санчес ёзда «Арсенал»ни тарк этади

«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес жамоани ёзда тарк этади. Football Italia нашрининг хабарига кўра, Санчес бу ҳақда «тўпчилар» раҳбариятини шартномаси якунланмаслигидан аввалроқ огоҳлантиришга улгурган.

Алексис Санчес «Арсенал»нинг ЕЧЛ плей-офф босқисида «Бавария»дан учраган йирик мағлубиятидан сўнг Италияда бўлиб қайтди.

Чилилик футболчи яна Италия А Сериясига қайтишни режалаштирган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтиш жоиз, Санчес аввал Италия чемпионати иштирокчиси «Удинезе» жамоасида фаолият олиб борган.

Маҳоратли футболчининг хизматларига ҳозирдан «Ювентус» ва «Интер» жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.  

Маълумот учун, Алексис Санчес жорий мавсум «Арсенал» сафида 33 учрашувда майдонга тушиб, 20та гол урган. Унинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2018-йилда якунига етади.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz