Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви: «Олмалиқ»-«Динамо» (Батуми, Грузия) 1:2

Назорат учрашуви: «Олмалиқ»-«Динамо» (Батуми, Грузия) 1:2

  17.02.2017 22:16
  0
  762

Бугун жамоамиз Анталиядаги давом этаётган ўқув-йиғини давомидаги бешинчи назорат ўйинини ўтказди.

Рақиб аввал хабар берганимиздек "Вит Джоржия" бўлмади. Тайёргарлик жараёнида юқори лига вакили билан ўйнаш истаги борлиги сабаб, Грузия олий лигаси вакили "Динамо" Батуми билан ўртоқлик ўйини ўтказилди. Грузия чемпионатида ўз гуруҳида иккинчи ўринда кетаётган батумиликларга қарши ўйин ҳам қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Вазиятлардан фойдаланиш борасида устунлик қилган рақиб бу учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Жамоамиздан ягона голни бугун таваллуд айёми бўлган Камолиддин Мурзоев киритди. Жароҳатдан фориғ бўлиб захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз 88-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўртоқлик учрашуви. 17 февраль
Белек шаҳри. IS Santay футбол майдони.
"Олмалиқ" - "Динамо" Батуми 1:2
Голлар: Камолиддин Мурзоев 88 - Ника Кванталиани 2, Терур Шониа 58.
"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Мухторов, Григалашвили, Исаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Ўринбоев.

Захирадагилар: Ходжаев, Зиёвутдинов, Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Пасичник, Жўраев, Норбеков, Ражабов, Ғуломов, Клишин, Мурзоев. 

"Динамо" Батуми: Рома Такидзе, Мирза Фартенадзе, Гела Гогитидзе, Анзори Сухиашвили, Давид Кверквелия, Торнике Тархнишвили, Терур Шония, Гиорги Кавтарадзе, Фониава, Вако Тевдорадзе, Ника Кванталиани.

Захирадагилар: Толик Тимофеев, Гиорги Чкуасели, Геги Кекуа, Важа Коридзе, Гиорги Кутелиа, Ника Мгеладзе, Михаил Горелишвили, Бека Вартанидзе.

Ҳакамлар: Козик Ярослав, Ярмолинский Леонид, Еремеев Андрей. Захира ҳаками Романов Виталий. Назоратчи Петров Владимир.

Бу баҳсда жамоамиз таркибида "Олтин аср" ҳамда Туркманистон терма жамоаси футболчиси Шохрат Союнов ҳам майдонга тушди. Мурзоев урган голда у тўпни етказиб берди.

Манба: www.fc-olmaliq.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz