Қайднома

Қидирув

Бенитес «Арсенал»ни бошқариши мумкин

Бенитес «Арсенал»ни бошқариши мумкин

  18.02.2017 08:44
  0
  891

«Ньюкасл Юнайтед» бош мураббийи Рафаэль Бенитес Арсен Венгернинг ўрнига «Арсенал»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Шу мавсум охирида Венгернинг «Арсенал» билан шартномаси ниҳоясига етади. Ҳозирча томонлар янги келишув борасида бир тўхтамга келишмади. Газетада ёзилишича, 56 ёшли Бенитес жамоани бошқариши мумкин бўлган номзодлар қаторидан жой олган.

Олдинроқ Бенитес «Ньюкасл» раҳбарияти билан чиқиша олмагани учун клубдан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айни дамда «қарғалар» чемпионшипнинг 30-туридан сўнг биринчи ўринда боришмоқда, «Арсенал» эса премьер-лигада «Тоттенхэм» билан учинчи ўринни бўлишиб турибди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz