Қайднома

Қидирув

Агуэро:«Эсимни таниганимдан буён «Ливерпуль» мухлисиман»

Агуэро:«Эсимни таниганимдан буён «Ливерпуль» мухлисиман»

  19.02.2017 07:14
  0
  676

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро сўнгги ўйинларда захира ўриндиғида қолавергач, унинг ёзда клубни тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Жумладан, ушбу форварднинг «Реал», «Барселона» ёки «Бавария»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар юрибди.

Аммо бу курашда бир клуб устунлик қилиши мумкин. 2006 йилда 17 ёшли Агуэро шундай интервью берган эди:

«Агар лига танлаш имконияти берилса, Англияни танлардим. Эсимни таниганимдан буён «Ливерпуль» мухлисиман, у ерда ўйнасам зўр бўларди. Чемпионлар Лигаси финалини кўрдим ва уларнинг ҳар бир голидан завқ олдим».

Албатта, ҳозир Агуэронинг «Ливерпул»га ўтиш эҳтимоли жуда кам, аммо ким билади, у ёшлигидан мухлислик қилган жамоасида ўйнашни истаб қолар?

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz