Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» 23 нафар футболчи билан шартнома имзолаб бўлди

«Навбаҳор» 23 нафар футболчи билан шартнома имзолаб бўлди

  19.02.2017 17:29
  0
  843
«Навбаҳор» 23 нафар футболчи билан шартнома имзолаб бўлди

Куни-кеча «Навбаҳор» сафига келиб қўшилган сербиялик тажрибали ҳимоячи Дарко Станоевич билан ҳам келишувга эришилди.

Бугун футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди. Сербиялик ҳимоячи жамоа сафида 44-рақам остида ҳаракат қилади.

Айни пайтда «Навбаҳор» асосий таркибида шуғулланаётган 23 нафар футболчининг барчалари билан шартнома имзолаб бўлинганлигини қўшимча қилиш жоиз.

«Навбаҳор» жамоасининг таркиби.

Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов (“Олмалиқ”), Асилбек Омонов (“Бухоро”), Нодир Ашурматов (“Андижон”);

Ҳимоячилар: Тоҳир Шамшитдинов, Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), Жаҳонгир Меҳмонов (“Нефтчи”), Аббос Отахонов (“Пахтакор”), Алишер Саматов (“Нефтчи”), Ғиёс Комилов (“Машъал”), Дарко Станоевич (“Нови Пазар”, Сербия);

Ярим ҳимоячилар: Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев (“Пахтакор”), Равшан Хурсанов (“Пахтакор”), Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”), Ойбек Қиличев (“Перак”, Малайзия), Мансур Саидов (“Нефтчи”);

Ҳужумчилар: Абдуазиз Султонов (“Хотира-79”), Тимур Толипов (“Пахтакор”), Неманья Йованович (“Қизилқум”), Рўзимбой Аҳмедов (“Андижон”).

Изоҳ: Қавс ичида бу йил жамоага таклиф этилган футболчиларнинг олдинги клуби кўрсатилган.

Манба: www.pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz