Қайднома

Қидирув

«Локомотив» рақиби «Ал Таавон» ҳақида қандай маълумотга эгамиз?

«Локомотив» рақиби «Ал Таавон» ҳақида қандай маълумотга эгамиз?

  19.02.2017 18:48
  0
  767
«Локомотив» рақиби «Ал Таавон» ҳақида қандай маълумотга эгамиз?

“Локомотив” бу мавсум Осиё чемпионлар лигаси мусобақасини сафарда “Ал Таавон”га қарши баҳс билан бошлайди. “Темирйўлчилар” 20 февраль куни Бурайда шаҳридаги “King Abdullah Sport City Stadium”да Саудия клубига қарши майдонга тушишади.

ОЧЛ-2017даги биринчи рақибимиз “Ал Таавон” айни пайтда Саудия Про-лигасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа ўтган мавсумни 4-ўринда якунлаган. 3-ўринни қўлга киритган “Ал Иттиҳод” ОФК лицензиялаш тартибидан ўта олмагани учун мусобақадан четлатилган ва ўрнига “Ал Таавон”га иштирок этиш рухсати берилган.

photo_2017-02-19_14-18-32

“Ал Таавон” бу йил ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Жамоа уй учрашувларини Бурайда шаҳридаги “King Abdullah Sport City Stadium”да ўтказади. Стадион сиғими 23,600 томошабинга мўлжалланган. Ўтган мавсумдаги тўртинчи ўрин жамоа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

“Ал Таавон”нинг асосий футболчиларидан бири жамоа сардори Жеҳад Ал Ҳусайн ҳисобланади. У клубга 2014 йил “Дубай” жамоасидан келган ва охирги икки йил ичида энг кўп голли тўп узатган футболчи бўлиб турибди. Суриялик 34 ёшли футболчи 2002-2011 йиллар оралиғида Сурия терма жамоаси сафида 90та ўйинда майдонга тушган. У катта тажрибага эга футболчи.

photo_2017-02-19_14-22-10

Жамоа ҳимоя чизиғида Талаб Ал Абси катта ишни бажаради. У 2015 йил “Ал Иттиҳод” клубидан келиб қўшилган. Ўз вақтида “Аякс”, “Фиорентина” каби клубларда тўп тепган ҳужумчи Мунир Эл Ҳамдуи эса ҳужум чизиғида энг хавфли футболчилардан бири ҳисобланади. Марокашлик ҳужумчи “Ал Таавон” таркибига Қатарнинг “Умм Салал” клубидан келиб қўшилган.

photo_2017-02-19_14-19-07

Жамоа бош мураббийи – Руминиялик Константин Галса. 1972 йилда туғилган руминиялик мураббий ўз вақтида Руминия U-17 терма жамоаси, “Стяуа” (Бухарест) ҳамда “Эспаньол” (Испания) клубларида фаолият олиб борган. У ўтган йилнинг октябрь ойидан бери “Ал Таавон”ни бошқариб келмоқда. Константин Галса 1994 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатларида Руминия терма жамоаси сафида майдонга тушган.

photo_2017-02-19_14-18-50

Манба: www.lokomotiv.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz