Қайднома

Қидирув

Англия Кубоги: «МЮ» сафарда «Блэкберн»дан устун келди

Англия Кубоги: «МЮ» сафарда «Блэкберн»дан устун келди

  19.02.2017 23:18
  0
  808
Англия Кубоги: «МЮ» сафарда «Блэкберн»дан устун келди

Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган учрашувда «Манчестер Юнайтед» сафарда «Блэкберн»ни мағлуб этди.

Мезбонлар ҳисобни очган бўлсада, Жозе Моуриньо шогирдлари тезда жавоб қайтарди. Генрих Мхитаряннинг узатмасини голга айлантирган Маркус Рэшфорд 27-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса захирадан ўйинга қўшилган Златан Ибраҳимович Поль Погбанинг пасидан унумли фойдаланиб, ғалаба голига муаллифлик қилди, 1:2. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди манчестерликлар турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Англия кубоги, 1/8 финал
Блэкберн – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар: 1:0 – 17 Грэм, 1:1 – 27 Рэшфорд, 1:2 – 75 Ибраҳимович.
Блэкберн – Стил, Грир, Малгрю, Уильямс, Ленихан, Лоу, Фини (Мэхони, 73), Гатри (Томлинсон, 81), Конуэй, Грэм (Стоукс, 77), Эмнес.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Рохо, Смоллинг, Дармиан, Лингард (Погба, 62), Янг, Кэррик, Эррера, Мхитарян, Марсьяль (Ибраҳимович, 62), Рэшфорд (Мата, 89).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (35), Лингард (52), Янг (73).

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz