Қайднома

Қидирув

Қайтиш шарафига гол

Қайтиш шарафига гол

  20.02.2017 10:40
  0
  829
Қайтиш шарафига гол

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Эспаньол»га қарши ўйинда бир қатор асосий футболчиларга дам берган бўлсада, жамоа ўз мақсадига эришди - 2:0. Диққатни тортадиган томони 71-дақиқада майдонга тушган Гарет Бэйл сафга қайтишини гол билан безади. Умуман олганда, «Реал» қаторасига 42-ўйинда гол уриб, бу борадаги шахсий рекордини янгилади. Мадридликлар сўнгги марта 2016 йилнинг 26 апрелида «Манчестер Сити»га қарши баҳс (0:0)да майдонни голсиз тарк этишганди. Шундан буён жамоа 42та ўйинда нақ 113та голдан хирмон ясади. Голли серия бўйича Испания чемпионати мутлақ рекорди эса «Барселона»га тегишли. Каталонияликлар 1942|1943-1943|1944 йиллар мавсумида кетма-кет 44та ўйинда гол уришган.

«Атлетико» меҳмонда «Спортинг» қаршилигини сўнгги дақиқаларда синдирди. Захирадан майдонга тушган Кевин Гамейро 5 дақиқа ичида 3та гол уриб, Ла-лига тарихидаги энг тезкор иккинчи «хет-трик» муаллифига айланди. Аниқроғи, у 4   дақиқаю 46 сония оралиғида «Спортинг» дарвозасини 3 бора ишғол қилди. Энг яхши натижа эса Бебетога тегишли. Бразилиялик собиқ футболчи 1995 йили «Альбасете»ни роппа-роса 3 дақиқа ичида «хет-трик» билан «сийлаганди».  Давид Вилья эса 2006 йили «Атлетик» дарвозасига 4 дақиқаю 47 сонияда 3та гол урганди.

Ишлари ортга кетган «Барселона» ҳаттоки, «Леганес»дан 3 очко тортиб олишда ҳам роса қийналди. Каталонияликлар 90-дақиқадагина ҳисобни ўз томонларига оғдиришди, яна пенальти эвазига. Ярим ҳимоячи Андрес Иньестанинг примеро доирасида «кўк-анор ранглилар» либосида 400-марта майдонга тушганини алоҳида айтиш ўринли. Яна бир  факт шуки, «Барселона» тарихида Ла-лига ўйинида илк марта клубнинг бошланғич таркибидан атиги бир нафар испан футболчиси жой олди - Сержи Роберто. Тўғри, Рафинья ва Лионель Месси ҳам Испания паспортига эгалар, бироқ улар мамлакат миллий термасида ўйнай олишмайди.

17 февраль

ГРАНАДА-БЕТИС-4:1 (3:0)

Гранада. 15927 томошабин.

Голлар: Карсела-Гонсалес (18),

Рамос (28, 64), Перейра (33) - Петрос (75).

Четлатишлар: Перейра (66) - Нахуэль (66).

18 февраль

СПОРТИНГ-АТЛЕТИКО-1:4 (0:0)

Хихон. 24480 томошабин.

Голлар: Альварес (49) - Феррейра Карраско (46), Гамейро (80, 81, 85).

Атлетико: Мойя, Врсалько, Савич, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Корреа (Сауль, 62), Габи, Коке, Феррейра Карраско (Парти, 68), Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).

РЕАЛ-ЭСПАНЬОЛ-2:0 (1:0)

Мадрид. 75606 томошабин.

Голлар: Мората (33), Бэйл (83).

Реал: Касилья, Карвахаль, Пепе, Варан, Начо (Марсело, 81), Иско, Кроос, Ковачич (Каземиро, 61), Васкес, Мората (Бэйл, 71), Роналду.

Эспаньол: Лопес, Лопес Сильва, Дуарте, Рейес, Кариколь, Морено, Диоп, Хави Фуэго, Хурадо (Васкес, 82), Пьятти, Рейес (Перес, 46).

ДЕПОРТИВО-АЛАВЕС-0:1 (0:0)

Ла-Корунья. 19663 томошабин.

Гол: Ману Гарсия (68-пен.).

СЕВИЛЬЯ-ЭЙБАР-2:0 (1:0)

Севилья. 33816 томошабин.

Голлар: Сарабия (30), Витоло (90+1).

Севилья: Рико, Сарабия, Меркадо (Мариано, 46), Рами, Лангле, Эскудеро, Насри (Краневиттер, 70), Н~Зонзи, Васкес, Бен Йеддер (Витоло, 59), Йоветич.

Эйбар: Йоэль, Капа, дос Сантос, Лежен, Арбилья (Луна, 67), Эскаланте, Рико, Леон, Гонсалес (Бебе, 67), Пенья (Нано, 82), Энрик.

19 февраль

РЕАЛ СОСЬЕДАД-ВИЛЬЯРРЕАЛ-0:1 (0:0)

Сан-Себастьян. 21691 томошабин.

Гол: Кастильехо (90+4).

Реал Сосьедад: Рульи, Мартинес, Навас, Берчиче, Ильярраменди, Одриосола, Прието (Каналес, 71), Вела, Сурутуса, Ойарсабаль (Конча, 79), Хуанми (Баутиста, 66).

Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Мусаккьо, Дос Сантос (Сансоне, 68), Тригерос (Родри Эрнандес, 46), Сориано, Черишев (Кастильехо, 79), Бакамбу, Адриан.

Валенсия-Атлетик-2:0 (2:0)

Валенсия. 36317 томошабин.

Голлар: Нани (13), Заза (45+1).

Валенсия: Диего Алвес, Гарай, Сикейра, Монтойя (Жоау Канселу, 79), Мангаля, Орельяна (Баккали, 84), Перес (Солер, 71), Парехо, Нани, Мунир, Заза.

Атлетик: Ираисос, Иньиго Лекуэ (Адурис, 53), Ляпорт (Эчейта, 30), Боведа, де Маркос, Рауль Гарсия, Сан Хосе, Эрасо, Итурраспе (Иньяки Уильямс, 53), Муниаин, Саборит.

Сельта-Осасуна-3:0 (1:0)

Виго. 15556 томошабин.

Голлар: Систо (23), Хосабед (87), Яго Аспас (89).

Сельта: Бланко, Гомес, Планас, Кастро, Фонтас, Диас, Радоя, Систо (Хосабед, 61), Васс, Бонгонда (Юльсагер, 85), Росси (Яго Аспас, 73).

Барселона-Леганес-2:1 (1:0)

Барселона. 63378 томошабин.

Голлар: Месси (4, 90-пен.) - Лопес (71).

Барселона: тер Штеген, Матьё, Юмтити, Динь (Альба, 81), Сержи Роберто, Ракитич, Андре Гомеш (Иньеста, 80), Рафинья (Денис Суарес, 80), Неймар, Месси, Луис Суарес.

Леганес: Яго Эррерин, Мантовани, Рико, Тито, Сиовас (Инсуа, 87), Пирес, Моран (Лопес, 65), Шимановски (Мачис, 70), Адамес, ал Жар, Герреро.

--------------------—————————————————————————-

МАЛАГА-ЛАС-ПАЛЬМАС ўйини бугун бўлиб ўтади.

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

о

1

 РЕАЛ МАДРИД

21

16

4

1

56-18

52

2

 БАРСЕЛОНА

23

15

6

2

63-19

51

3

 СЕВИЛЬЯ

23

15

4

4

46-28

49

4

 АТЛЕТИКО

23

13

6

4

43-19

45

5

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

23

13

2

8

36-32

41

6

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

23

10

9

4

30-15

39

7

 АТЛЕТИК

23

10

5

8

28-28

35

8

 ЭЙБАР

23

10

5

8

36-31

35

9

 СЕЛЬТА

22

10

3

9

36-36

33

10

 ЭСПАНЬОЛ

23

8

8

7

30-31

32

11

 АЛАВЕС

23

7

9

7

22-28

30

12

 ЛАС-ПАЛЬМАС

22

7

7

8

31-33

28

13

 БЕТИС

22

6

6

10

22-35

24

14

 МАЛАГА

22

5

8

9

29-36

23

15

 ВАЛЕНСИЯ

22

6

5

11

31-40

23

16

 ДЕПОРТИВО

22

4

7

11

26-35

19

17

 ЛЕГАНЕС

23

4

6

13

16-39

18

18

 СПОРТИНГ

23

4

4

15

25-47

16

19

 ГРАНАДА

23

3

7

13

21-49

16

20

 ОСАСУНА

23

1

7

15

24-52

10

 

ТЎПУРАРлар:

Месси (Барселона) - 19та

Суарес (Барселона) - 18та

Роналду (Реал) - 14та...

 

Келгуси ўйинлар:

24 февраль (жума)

00:45       Лас-Пальмас-Реал Сосьедад

25 февраль (шанба)

17:00       Алавес-Валенсия

20:15       Бетис-Севилья

22:30       Леганес-Депортиво

00:45       Эйбар-Малага

26 февраль (якшанба)

16:00       Эспаньол-Осасуна

20:15       Атлетико-Барселона

22:30       Атлетик-Гранада

22:30       Спортинг-Сельта

00:45       Вильярреал-Реал

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Бэйл учун хурсандман. 3 ойлик танаффусдан кейин қайтиши билан гол ургани - айни муддао. Унга майдонга тушиб, мароқ билан ҳаракатланиши зарурлигини уқтиргандим. Роналдуга келсак, у гол урмаганидан хафа бўлмаса керак. Зеро, ўз ҳаракатлари ва  ўйиндан қониқди, менимча. Муҳими, Криштиану энг керакли пайт натижа келтиради. Бу борада хотиржамман. Моратанинг голи унинг ўйинга руҳан тайёрлигидан далолат. Иско ҳам жуда фаол ўйнади. Фақат 2та самарали  узатмасини назарда тутмаяпман. У илк дақиқалардан бор кучи билан ишлади.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Бошқача натижа кутмагандим. Ўйин давомида ярим ҳимояда баъзи ўзгаришларни амалга ошириб, Гамейрога эркинлик яратдик. Натижада Кевин бунга 3та гол билан муносиб жавоб берди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz