Қайднома

Қидирув

Жамоаларимиз янги мавсум ҳозирлигини давом эттиришмоқда

Жамоаларимиз янги мавсум ҳозирлигини давом эттиришмоқда

  20.02.2017 14:51
  0
  1061
Жамоаларимиз янги мавсум ҳозирлигини давом эттиришмоқда

«Локомотив»

Амалдаги чемпион ОЧЛ­даги иштирокини кеча «Ал-Тавон»га қарши баҳс билан бошлади. Жамоа аъзолари Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрига чартер рейс орқали етиб боришди. Мураббийлар сафарга 20 нафар футболчини олиб кетишганди. Умуман, жамоа­нинг ОЧЛ учун берган «заявка»сидан 30 нафар футболчи жой олди:

Дарвозабонлар

1. Игнатий Нестеров 

12. Маъмур Икромов

96. Рустам Нортожиев

Ҳимоячилар

4. Бобурбек Йўлдошев

17. Салим Мустафоев

20. Ислом Тўхтахўжаев

28. Шуҳрат Муҳаммадиев

37. Шерзод Файзиев

42. Муҳаммад Коне

44. Сергей Прохоров

69. Воҳид Юнусов

72. Шоҳруҳ Мўминқулов

80. Фаррух Иброҳимов

97. Рустам Ҳамроев

Ярим ҳимоячилар

5. Кахи Махарадзе

8. Саламат Қутибоев

9. Икром Алибоев

11. Садриддин Абдуллаев

15. Сардор Мирзаев

18. Темур Кападзе

29. Қувондиқ Рўзиев

33. Олег Зотеев

77. Диёр Туропов

81. Садриддин Абдуллаев

99. Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчилар

7. Гнохоре Кризо

10. Марат Бикмаев

21. Темур Усмонов

22. Мурод Бобожонов

78. Азиз Омонов

«Бунёдкор»

«Қалдирғочлар» Саудия сафари олдидан «Машъал» билан назорат учрашуви ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Жамоа голига Вадим Чемиртан муаллифлик қилган бўлса, «Машъал»дан Ҳумоюн Муртазоев ва Шаҳзод Шайманов ўзларини кўрсатишди.

«Насаф»

Жамоа футболчилари Қаршидаги «Марказий» стадиони машғулотлар майдонида иккига бўлиниб, назорат учрашуви ўтказишди. Унда таркибдаги барча футболчилар иштирок этишди. Кучли ёмғирга қарамай, футболчилар майдонда астойдил тер тўкишди.

«Бухоро»

 Мавсум давомида жамоанинг уй учрашувларини ёритиб боришни хоҳловчи ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди. Журналистларга махсус секторда ишлашлари, барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, матбуот анжуманларида иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг бевосита майдон атрофида юришлари имконини берувчи махсус рухсатнома тақдим этилади.

«Пахтакор»

Туркияда йиғин олиб бораётган «шерлар» Россиянинг «Крилья Советов» клубига қарши майдонга тушишди. Учрашув тақдирини Корниленко томонидан урилган ягона гол ҳал қилди - 0:1.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев.

Захирадан майдонга тушганлар: Остон Ўрунов, Суҳроб Нуруллаев, Жасур Ҳакимов, Ҳожиакбар Алижонов.

Кейинги учрашув Туланинг «Арсенал» жамоасига қарши кечди ва бу сафар дарвозалар дахлсиз қолди.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Остон Ўрунов (Жасур Ҳакимов, 43), Ҳожиакбар Алижонов (Жамшид Юсупов, 38), Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов (Суҳроб Нуруллаев, 46; Хушнуд Авилов, 74), Игорь Сергеев (Фаррух Иброҳимов, 74).

Ўйиндан сўнг «Пахтакор» бош мураббийи Григорий Колосовский қуйидагича фикр билдирди: «Натижа ҳаққоний. «Арсенал» назоратни ўз қўлига олди. Биз эса ҳимояда яхши харакатландик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ вазиятлардан фойдаланолмадик. Россия премьер-лигаси вакили билан ўйнаганимизни унутмаслик керак. «Крилья Советов»дан қабул қилинган мағлубият дарс бўлди. «Арсенал»­га чемпионатда омад тилайман!» Шу билан «Пахтакор»нинг Туркия йиғини якунланди ва жамоа кеча Тошкентга қайт­ди.

«Қизилқум»

Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган Навоий жамоаси «Қўқон-1912» қарши назорат учрашувида 0:1 ҳисобида ютқазди.

«Қизилқум»: Умид Хонимқулов, А.Усмонов, Файзулла Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Бекзод Ғанижонов, Жасур Ҳасанов, Артур Геворкян, Азамат  Алланиёзов.

«Металлург»

Бекобод жамоаси Белек шаҳрида навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушиб, Украинанинг «Гелиос» клубини 1:0 ҳисобида енгди. Гол муаллифи - Дилмурод Каримов (11-дақиқа).  Ўйиннинг ўзи «Металлург»нинг ҳудудий устунлиги остида ўтди. Украина премь­ер-лигасига чиқиш учун кураш олиб бораётган «Гелиос» вакилларида ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо бекободлик ҳимоячилар ва дарвозабонлар ишончли ҳаракатланишди. «Металлург» йиғин доирасида яна битта ўртоқлик учрашуви уюштиришни режалаштирган.

«Металлург»: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достон Турсунов, Мирғиёс Сулаймонов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Дилмурод Каримов, Санжар Қодирқулов, Ислом Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Дониёр Одилов, Муроджон Тошматов, Дониёр Исмоилов, Алишер Зиёвуддинов, Камронбек Кападзе, Умид Раҳимов.

«МАШЪАЛ»

Муборакликлар «Бун­ёдкор»га ОЧЛ ўйини олдидан спарринг - рақиб вазифасини ўтаб беришди. Эътиборлиси, мазкур баҳс «Машъал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Шўртан»

Ғузор клуби сафига мухлисларга яхши таниш ҳужумчи Олександр Пишур қўшилди. У аввалги мавсумнинг биринчи ярмида «Навбаҳор»да ўйнаб, кейин Қозоғистоннинг «Тараз» жамоасига ўтиб кетганди. «Шўртан» украиналик футболчи билан барча масалалар бўйича келишиб олди ва шартнома ҳам тузди. Ғузорликлар Обид Жўрабоев, Азиз Ғуломхўжаев, Саидкомил Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Отабек Нарзуллаев, Қадамбой Нурметов ва Сирожиддин Ҳамроев билан ҳам келишувга эришишди. Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган жамоа 15 февраль куни 2та назорат ўйинида майдонга тушди. Ғузорликлар дастлаб соат 10:00да жамоанинг собиқ ҳимоячиси Ярослав Крушельницкий бошқараётган «Оқ-тепа» билан баҳсда 3:3 ҳисобини қайд этишди. «Шўртан»нинг голларига Қадамбой Нурметов ва Шаҳзод Хурсанов (2та) муаллифлик қилишди.

«Шўртан»: Акмал Раҳимов, Сирож Аллаев, Жамол Отақулов, Саидкомил Акбаров, Олим Каримов, Ғулом Раҳмонов, Маъруф Муродов, Юсуф Бўриев, Отабек Нарзуллаев, Қадамбой Нурметов, Шаҳзод Хурсанов.

Захира: Элдор Тожибоев.

Куннинг иккинчи ярмида эса «Сўғдиёна» билан куч синашилди. Кескин курашлар остида кечган учрашув Ғузор клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Шўртан»дан Руслан Вагапов ва Жаҳонгир Жиямуродов гол уришди ва яна бири автогол сифатида қайд этилди.

«Шўртан»: Алибек Туробов, Умар Эшмуродов, Сирож Ҳамроев, Азиз Ғуломхўжаев, Обид Жўрабоев, Сардор Собирхўжаев, Жаҳонгир Жиямуродов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Игорь Таран, Олександр Пишур (Қадамбой Нурметов, 60).

«Қўқон-1912» билан кейинги баҳсда ғузорликлар 2та гол уришди (Акмал Холматов ва Элдор Бойматов - пен.), бироқ ўз дарвозаларидан ҳам 2 марта тўп олиб чиқишди - 2:2.

«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Обид Жўрабоев, Умар Эшмуродов, Сирож Ҳамроев, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акбаров, Сардор Собирхўжаев, Элдор Бойматов, Акмал Холматов, Қадамбой Нурметов.

Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Нарзуллаев, Игорь Таран, Жамол Отақулов, Маъруф Муродов, Олим Каримов.

Эътибор бергандирсиз, «Шўртан» йиғинида Акмал Холматов қатнаша бошлади.

«Сўғдиёна»

Жиззах жамоаси Тошкентда «Шўртан»га қарши кечган назорат ўйинида 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. «Сўғдиёна»нинг ягона голи Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобига ёзилди. 

«Сўғдиёна»: Сарвар Каримов, Элёр Орипов, Омон Халилов, Азамат Исроилов, Ғулом Ўрунов, Достон Абдураҳмонов, Алишер Маҳмудов, Ихтиёр Тошпўлатов, Акмал Холматов, Суннатилла Мамадалиев, Рус­там Аъзамов.

Захирадан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳаммедов, Сарвар Жўраев, Александр Клецков, Азамат Исроилов, Суҳроб Қобилов, Акмал Абдураҳмонов, Иззатулла Абдуллаев, Нурлибек Таласбоев, Шоҳруҳ Достонов, Улуғбек Худойбердиев.

Даврон Файзиев жамоаси «Сурхон» билан ҳам куч синашди. Бу баҳс­да Иззатилла Абдуллаев томонидан урилган гол «Сўғдиёна»га ғалаба келтирди. 

«Сўғдиёна» кеча «Бухоро» билан ҳам ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирди. Айтганча, машғулотларда қатнашган фахрий ярим ҳимоячи Акмал Холматов жамоа ихтиёридан кетди ва «Шўртан» йиғинига қўшилди.

«Нефтчи»

Фарғона клуби мураббийлар штаби Туркияда «ўртоқлик»лар орқали ўйинни кучайтириш, футболчиларнинг техник ва жисмоний имкониятларини оширишга уринди, янги футболчиларни жамоага киришиб кетишлари устида ишлади. Хуллас, мавсумда барқарор ўйнайдиган жамоа ўзагини шакллантиришга катта урғу берилди. «Нефтчи» ўтган ҳафта йиғин доирасида дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Украинанинг «Днепр» (Черкасс) клубига қарши кечган ўйинда Никита Павленко томонидан урилган ягона гол Андрей Фёдоров шогирдларига ижобий натижа тақдим этди.

«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дил­ёр Эрматов, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қулматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Саид Абдужабборов, Дамир Низанов, Абдужамол Исроилов, Мўйдин Мамазулунов, Умид Қодиров.

Фарғоналиклар Анталияда режадан ташқари, яна битта ўйин ўтказишди. Яъни «Шахтёр» (Донецк)нинг U-21 жамоаси «ўртоқлик» таклифи билан мурожаат қилгач, Андрей Фёдоров бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга кўпроқ амалиёт тақдим этиш мақсададида бунга розилик беришди.  «Шахтёр» ёшлари билан ўйин ҳам қизғин тус олиб, водийликлар 2:1 ҳисобида устун келишди. «Нефтчи»нинг голларига Аббос Махсталиев (пенальтидан) ва Абдужамол Исроилов муаллифлик қилишди.

«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов,  Сардор Қулматов, Умид Қодиров, Абдужамол Исроилов, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Махсталиев, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов.

Туркиядаги сўнгги ўйин Украинанинг «Сталь» (Днепродзержинск) жамоасига қарши кечди. Бу сафар ҳамюртларимиз 2:2 ҳисобидаги дурангга кўнишди. Жамоанинг ҳар икки голи Шерзод Ҳакимов номига ёзилди.

«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Терентий Луцевич, Сергей Концевой, Дил­ёр Эрматов, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Аббос Махсталиев, Никита Павленко, Дмитрий Комаровский, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Расулов,  Саид Абдужабборов, Абдужамол Исроилов, Ҳусниддин Ғофуров.

«Қўқон-1912»

Қўқонликлар Тошкентда «Қизилқум»га қарши назорат ўйини ташкил этишди. Биринчи бўлимда жамоалар эҳтиёткорлик билан тўп суришди. Ҳисоб 51-дақиқада Суҳроб Бердиев томонидан очилди. «Қизилқум» ҳимоячиси дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйгач, ҳужумчи бундан самарали фойдаланди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада гол уриш учун вазиятлар вужудга келди. Аммо улардан ҳеч ким фойдаланолмади. Хуллас, Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков, Жалил Кимсанов, Мурод Холмуҳаммедов, Руслан Мелзитдинов, Дарко Гожкович, Баҳодир Акрамов, Акмал Холмуродов, Баҳодир Пардаев, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Рибкин, Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов, Собир Ҳамидов, Андрей Сидоров.

Чирчиқ йиғинини давом эттираётган водий жамоаси «Шўртан» билан ҳам ўйнади. Мазкур баҳсда кучлар тенг келди -2:2. Бу сафар жамоа голларига Собир Ҳамидов ва Андрей Сидоров муаллифлик қилишди.

«Қўқон-1912»: Никита Рибкин, Ойбек Рустамов, Шоҳруҳ Холматов, Филип Райевац, Андрей Сидоров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Ориф Мамажонов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Суҳроб Раҳмонов, Собир Ҳамидов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллаев, Акмал Холмуродов, Баҳодир Акрамов, Иброҳим Раҳимов, Суҳроб Бердиев, Шерзод Алижонов.

Қўқондаги «Кимёгар» стадионида эса жамоа ўринбосарлари ва  «Цементчи» ўртасида ўртоқлик учрашуви уюштирилди. Ноқулай об-ҳаво шароитида кечган ўйинда қўқонликлар 0:1 ҳисобида ютқазишди. Ягона гол Элёр Мамасолиев томонидан урилди.

«Қўқон-1912» кеча «Навбаҳор» билан куч синашди. 23 февраль куни эса Қозоғистоннинг «Экибастуз» жамоасига қарши майдонга тушади.

Жамоа кўригида бўлиб турган Филип Райевацнинг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, расман шартнома тузганини айтиш лозим. Филип Фарғонадаги «Ҳоким кубоги-2017» мусобақасидаёқ 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урганча мухлислар олқишига сазовор бўлганди.

«Олмалиқ»

Тошкент вилояти жамоа­си Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги назорат ўйин­ларида майдонга тушди. Украинанинг «Ворскла»сига қарши кечган учрашув қизиқарли ва шиддатли тус олди. Икки жамоа ҳам очиқ футбол намойиш этди ва 90 дақиқа давомида хавфли вазиятлар етарлича кузатилди. Ҳакамнинг ҳар икки жамоа дарвозасига пенальти белгилаганини ҳам айтиш керак. 9-дақиқада рақиб пенальтидан самара чиқаролмаган бўлса, танаффусга чиқиш арафасида Забиҳилло Ўринбоев 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланди. «Ворскла» футболчиси зарбасини Акбар Тўраев бартараф этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунга қарамай, ҳисобни полтаваликлар очишди. 30-дақиқада тўп бурчакдан ошириб берилгач, «Олмалиқ» вакиллари рақибнинг дарвозани ишғол этишига тўсқинлик қилолмадилар. Иккинчи бўлимда «Олмалиқ» тўлиқ ташаббусга эришганига қарамай, футболчиларга вазиятлардан фойдаланишда аниқлик етишмади - 1:1.

«Олмалиқ»: Акбар Тўраев, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Раҳматилла Бердимуродов, Дониёр Усмонов, Шота Григалашвили, Муҳаммад Исаев, Игор Йелич, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Мухторов, Азиз Суюнов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Кирилл Пасичник, Виктор Клишин, Дилшод Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров.

«Олмалиқ»нинг кейинги назорат ўйини Грузия олий лигаси вакили «Динамо» (Батуми)га қарши кечди. Батумиликлар билан ўйин ҳам қизиқарли курашлар остида кечиб, вазиятлардан фойдаланиш бобида устунлик қилган рақиб фойдасига ҳал бўлди - 1:2. «Олмалиқ»нинг ягона голига таваллуд айёмини нишонлаган Камолиддин Мурзоев муаллифлик қилди. Жароҳатдан қутулиб, захирадан майдонга тушган ҳужумчи 88-дақиқада рақиб дарвозасини нишонга олди. Бу баҳсда «Олмалиқ» сафида «Олтин аср» клуби ва Туркманистон терма жамоаси вакили Шохрат Сою­нов ҳам ҳаракатланди. Мурзоев голига айнан у ассистент бўлди.

«Олмалиқ»: Акбар Тўраев, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Раҳматилла Бердимуродов, Хуршид Мухторов, Шота Григалашвили, Муҳаммад Исаев, Алибобо Раҳматуллаев, Дониёр Усмонов, Заҳибилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Зиёвуддинов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Кирилл Пасичник, Дилшод Жўраев, Шоҳназар Норбеков, Мурод Ражабов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Виктор Клишин, Камолиддин Мурзоев.

Туркия йиғини доирасидаги охирги «ўртоқлик» Украина биринчи лигаси вакили «Гелиос»га қарши кечди ва унда ҳисоб очилмади. Виктор Кумиков шогирдлари ўйин бобида устунликка эришган бўлсаларда, буни ҳисобда акс эттиролмадилар. Бу учрашувда кичик жароҳат сабаб, Игор Йелич ва Владислав Касминин иштирок этишмади.

«Олмалиқ»: Акбар Тўраев, Шохрат Союнов, Хуршид Мухторов, Азиз Сую­нов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Мурод Ражабов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Шоҳназар Норбеков, Дилшод Жўраев, Виктор Клишин, Камолиддин Мурзоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Зиёвуддинов, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Раҳматилла Бердимуродов, Муҳаммад Исаев, Шота Григалашвили, Дониёр Усмонов, Алибобо Раҳматуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.

«Обод»

31 январь куни Мос­квада жарроҳлик столига ётган жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев юртимизга қайтди. Айтиш керак, жарроҳлик амалиёти яхши ўтди. Рауф Талгатович россиялик мутахассислар тавсия­си бўйича маълум муддат шифокорлар назоратида бўлади. Жамоа­га келсак, аввалги ҳафта яна 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Биринчиси «Андижон»га қарши кечиб, унда тошкентликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Жамоа голларига Санжар Рихсибоев (2та) ва Сардор Қаҳҳоров муаллифлик қилишди.

«Обод»: Ширинбой Абдуллаев (Азамат Аҳмедов), Сардор Қаҳҳоров, Жавлон Искандаров (Миршоҳид Олимов), Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов (Аббос Пўлатов), Суннат Эрматов (Ҳусан Ғаниев), Санжар Тўрақулов (Жаҳонгир Омонов), Фаррух Ҳайдаров (Аббос Саидкаримов), Павел Соломин (Шерзод Жалилов), Санжар Рихсибоев (Суннатилла Абдуллажонов), Наврўз Ҳаипов (Идрис Бикмайкин).

17 февраль куни «Обод» ўз майдонида «Машъал»ни йирик - 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу сафар Шоҳруз Норхонов (2та) ва Суннат Абдуллажонов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қаҳҳоров, Аброр Ҳусинов (Миршоҳид Олимов), Анвар Ғофуров, Фарҳод Мираҳматов, Фаррух Ҳайдаров (Санжар Тўрақулов), Ғайрат Умиров, Суннат Эрматов, Санжар Рихсибоев (Идрис Бикмайкин), Шерзод Жалилов (Суннатилла Абдуллажонов), Шоҳруз Норхонов.

«Навбаҳор»

Наманганликлар Тошкентда сўнгги йиғинни бошлашди. Машғулотларда сербиялик Дарко Станоевич ҳам иштирок этмоқда. Мавсум-2016ни «Олмалиқ»да бошлаб, давралар оралиғида ўз юртига жўнаб кетган ҳимоячи ярим йил Сербия супер-лигаси вакили «Нови Пазар» шарафини ҳимоя қилди. Юртимизда «Олмалиқ»дан ташқари, «Машъал» ва «Шўртан» жамоаларида ҳам тўп сурган футболчи мухлисларга яхши таниш. Станоевич тиббий кўрикдан муааммосиз ўтса, «Навбаҳор» билан шартнома тузиши мумкин. Дарко 1987 йилнинг 12 апрелида Лозника шаҳрида туғилган.

Клуб 26 февраль куни якунига етадиган йиғин давомида яна 3та назорат ўйини ташкиллашни режалаштирган. Улардан дастлабкиси кеча «Қўқон-1912»га қарши кечди. Эртага эса «Навбаҳор»га Самарқанд «Динамо»си рақиблик қилади. 25 февралга мўлжалланган баҳсда «NBU-Осиё» билан куч синашилади.

«Динамо»

2-15 февраль кунлари Тошкентда дастлабки ўқув-машғулотлар йиғинини олиб борган жамоа икки кунлик таътилдан кейин яна пойтахтимизда тўпланди. Янги мавсумга қаритилган сўнгги тайёргарлик жараёни 24 февралга қадар давом этади. «Динамо» табиийки, Тошкентда бир қатор назорат баҳслари ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 17 февраль санаси «Бунёдкор» ўринбосарлари билан куч синашган самар­қандликлар эртага «Навбаҳор»га қарши майдонга тушишади. «Динамочилар» «Бунёдкор» ўринбосарларига қарши баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Жамоанинг ягона голи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Дилявер Абибуллаев ҳисобига ёзилди. У жарима зарбасидан унумли фойдаланди.

«Динамо»: Михаил Наумов, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Комил Шарофутдинов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Темур Файзуллаев, Омаджон Тойлоқов, Илҳом Комилов, Дилявер Абибуллаев, Диёр Маликов.

Клубларнинг расмий сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz