Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Ал-Тавон» ҳақида нималарни биласиз?

ОЧЛ: «Ал-Тавон» ҳақида нималарни биласиз?

  20.02.2017 15:19
  0
  729
ОЧЛ: «Ал-Тавон» ҳақида нималарни биласиз?

Бугун «Локомотив»га қарши ўйнайдиган Бурайданинг «Ал-Тавон» клуби ОЧЛ-2017даги  3та дебютантдан бири ҳисобланади. Умуман олганда, у С.Арабистонидан ОЧЛга чиққан 8-клубдир. Аслида «Ал-Тавон» Саудия про-лигасида 4-ўринни эгаллаганди. Бироқ 3-ўрин соҳиби - «Ал-Иттиҳод» лицензиялаш жараёнида муаммога дуч келгач, «Тавон» ОЧЛ гуруҳ бос­қичига тўғридан-тўғри йўл олди. Жамоа тарихига назар солсак, у 1956 йили Солиҳ ал Вабилий томонидан «Ал-Шабаб» номи остида ташкил этилган. 1960 йилга келиб, клуб профессионал мақомини олди. Зайд ал Омраний президент лавозимини эгаллагач, жамоа Саудия элит дивизионига чиқди ва кучлилар сафида мустаҳкам жой олиш йўлида қаттиқ курашишига тўғри келди. Дейлик, «Тавон» 2010|2011 йиллар мавсумидан буён про-лигада ўйнамоқда. 1990 йили эса «Қирол кубоги» финалига чиққанди.

Жамоа легионерлари

Рикардо Мачадо (Португалия). 1988 йил 13 сентябрда туғилган. Марказий ҳимоя­чи. Клуб сафига 2015 йили қўшилган ҳимоячи икки мавсумда 5та гол урди.

Лусиан Санмартин (Руминия). 1980 йил 13 мартда туғилган. Ҳимоя­га ихтисослашган ярим ҳимоячи. Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубида икки йил ўйнагач, жорий мавсумнинг биринчи даврасини Руминия чемпионатида ўтказди. «Тавон» ихтиёридаги энг ёши катта футболчи.

Алассан Н`Диайе (Франция). 1991 йил 14 июнда туғилган. Асосан Франция 2-дивизионида тўп сурган футболчи «Ал-Тавон» билан 31 январь куни шартнома тузди.

Мунир ал Ҳамдауи (Марокаш). 1984 йил 14 июлда туғилган. Голландияда таваллуд топган ҳужумчи «АЗ Алкмаар», «Аякс» ва «Фиорентина» жамоаларидаги фаолияти билан танилган. Саудия жамоасига «Умм Салал» (Қатар)дан эркин агент сифатида ўтди. Ҳозиргача чемпионатнинг 12та ўйинида қатнашиб, 5та гол урди ва клубнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Жиҳод Фадил ал Ҳусайн (Сурия). 1982 йил 30 июлда туғилган. Жамоа сардори. 10-рақамли плеймейкер жамоасининг голларига ҳаммуаллифлик қилишда  ажралиб туради. Дейлик, охирги икки мавсумда 19та (9та ва 10та) самарали узатма билан  чемпио­натнинг энг яхши ассстенти номини олди. 2002-2011 йиллар оралиғида Сурия терма жамоаси сафида тўп сурган.

Маълумот учун

«Ал-Тавон» (Бурайда)

Ташкил топган йили: 1956

Клуб хўжайини: Муҳаммад ал Қосим

Стадиони: «Шаҳзода Абдуллоҳ бин Абдул Азиз» (сиғими - 23600)

Бош мураббийи: Константин Гилке (Руминия), 2016 йил 18 октябрдан

Жорий мавсум (2016|2017) чемпионатдаги ҳолати: 19та ўйин, 7та ғалаба, 3та дуранг, 9та мағлубият, тўплар нисбати: 25-29. 6-ўрин.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz