Қайднома

Қидирув

Жаҳон футболидаги энг новча 10 нафар футболчи

Жаҳон футболидаги энг новча 10 нафар футболчи

  21.02.2017 00:16
  0
  2733
Жаҳон футболидаги энг новча 10 нафар футболчи

Питер Крауч 2 метрга чўзилган бўйи билан ҳамон ҳимоячилар кўнглига ғулғула солмоқда. Бу ҳужумчи 30 январь куни 36 ёшга тўлди. Хуллас, «РОБОТ РАҚСИ» муаллифининг туғилган куни баҳонасида баскетболга тортадиган бўйга эга бўлсаларда, футболни танлаган машҳур новчалар ҳақида алоҳида суратлар орқали яна бир бора маълумот беришни лозим топдик.

Питер КРАУЧ («Сток Сити», Англия).

Бўйи: 201 см. Факт. Фаолияти давомида «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клублари, шунингдек, Англия термасида донг таратган Питер жаҳон футболидаги энг гўзал хонимлардан бири Эбби Клэнсининг эридир.

Фрейзер ФОРСТЕР («Саутгемптон», Англия).

Бўйи: 201 см. Факт. Форстер ўтган йили Англия терма жамоаси сафида Евро-2016га борди, ундан олдинроқ эса, 700 дақиқалик қуруқ серия қайд этиб, АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси мақомини олганди.

Симон МАКИНОК («Престон», Англия).

Бўйи: 201 см. Факт. Даниялик «Гулливер» 2013 йили «Терек» сафига қўшилиши    мум-кин эди, бироқ «Бронд-­бю» ажойиб таклифни рад этди. Ваҳоланки, грознийликлар асли польшалик футболчининг ўзига 1,5 млн.  еврога тенг йиллик маош ваъда қилишганди.

Ваня МИЛИНКОВИЧ-САВИЧ («Лехия», Поль-ша).

Бўйи: 202 см. Факт. Ака-ука Милинкович-Савичлар онаси Сербия баскетбол термаси сафида U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Сергейнинг бўйи 190 сантиметр ва у «Лацио» ярим ҳимоясида ўйнаш даражасигача етди. 1997 йили туғилган Ваня эса дарвозабонликни танлаган. У ҳаттоки, «МЮ»да шуғулланишга улгурди, аммо шартнома тузишига Англияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси йўқлиги халақит берди.

Никола ЖИГИЧ (клубсиз).

Бўйи: 202 см. Факт. 36 ёшли Николанинг онаси ҳам собиқ баскетболчидир. Мавсум-2002|2003да Сербия ва Черногория чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Жигич кейинчалик Испания ва Англия элит дивизионларида муносиб из қолдирди.

Костел ПАНТИЛИМОН («Уотфорд», Англия).

Бўйи: 202 см. Факт. «Манчестер Сити» захирасида 2 йил ўтирган румин АПЛдаги энг қадрланмаган голкиперлардан биридир. Пантилимон гарчи «сейв»лар фоизи бўйича Тибо Куртуа, Давид де Хеа ва Жо Хартдан ҳам яхшироқ кўрсаткичга эга бўлсада, бирор жамоада асосий кипер саналган эмас.

Ласина ТРАОРЕ (ЦСКА, Россия).

Бўйи: 203 см. Факт. «Кубань» ва «Анжи»да оёқлари билан етарлича гол урган ҳужумчи ЦСКАда негадир ўзини кўрсатолмаяпти - ярим мавсумда атиги 5та аниқ зарба. Боз устига, Ласина фақат «армиячилар» майдонида гол уришни эплади, холос.

Жарко МАРКОВИЧ («Қайрат», Қозоғистон).

Бўйи: 204 см. Факт. «Аватар» лақабли серб 3 йилдан буён «Қайрат» шарафини ҳимоя қилмоқда. Эътиборлиси, у ҳар мавсум қайсидир турнир, аниқроғи, Қозоғистон кубоги ёки суперкубогида муваффақият қозонмоқда.

Денис ТОЛЕБАЕВ («Акжайик», Қозоғистон).

Бўйи: 205 см. Факт. Толебаев аввалги йилгача «Астана»да захира голкипери эди. «Акжайик» сафига қўшилганидан кейин эса Қозоғистон термасидан таклиф олди ва миллий жамоада 360 дақиқалик қуруқ серия қайд этди.

Кристоф ван ХАУТ («Вестерло», Бельгия).

Бўйи: 208 см. Факт. Замонавий футболнинг энг новча вакили. Табиийки, у ҳам дарвозабон. Кристоф 208 сантиметрга чўзилган бўйига яраша, тарозида 110 килограмм тош босади. Ван Хаут олдинроқ Ҳиндистоннинг «Деҳли Динамос» жамоасида ўйнаган ва нақ 14та учрашувда гол қўйиб юбормаганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz