Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви. «Навбаҳор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви. «Навбаҳор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

  20.02.2017 18:47
  0
  641

Бугун жамоамиз мавсумлар оралиғидаги навбатдаги учрашувни “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди. “Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказилган ўйинда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаги воқеалар ривожи асосан майдон марказида кечди. Танаффусга яқин Мансур Саидов рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг қўқонликлар дарвозасини нишонга олиб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Рўзимбой Аҳмедов захирадан майдонга тушиб, “дубль” муаллифига айланди. Дастлабки голда Аҳмедовга Мансур Саидов ҳаммуаллифлик қилди. Ҳужумчимиз иккинчи голини қарши ҳужумдан сўнг нишонлади. Иккинчи бўлим ўрталарида футболчилар майдонда ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишди. Оқибатда учрашувни бошқариб борган Аҳрор Рисқуллаев ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Рўзимбой Аҳмедов ва Неманья Йовановичлар томошабинлар сафидан жой олишди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли четлатилган футболчиларимиз ўрнига Тимур Толипов ва Равшан Хурсановлар майдонга тушишди. Эътиборли жиҳати ўйин охирларида Жаҳонгир Меҳмонов ва Суҳроб Бердиевлар ҳам қизил карточка билан жазоланишди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Аманов, Тоҳир Шамшитдинов, Ғиёс  Комилов, Аббос Отахонов,  Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Рўзимбой Аҳмедов, Азизбек Турғунбоев, Жаҳонгир Меҳмонов, Тимур Толипов, Равшан Хурсанов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.
"Қўқон-1912" таркиби: Музаффар Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Баҳодир Акрамов, Носир Отақўзиев, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Баҳодир Пардаев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр  Мерзляков, Суҳроб Бердиев, Жалил Кимсанов. Захирадан майдонга тушганлар:Ойбек Рустамов, Азиз Ашуров, Филип Райевац, Шоҳруҳ Холматов. 
Навбатдаги назорат ўйини 22 февраль куни Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказилади.

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz