Қайднома

Қидирув

«Локомотив» сафарда «Ал Таавон»га имкониятни бой берди

«Локомотив» сафарда «Ал Таавон»га имкониятни бой берди

  20.02.2017 22:47
  0
  981
 «Локомотив» сафарда «Ал Таавон»га имкониятни бой берди

Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Ал-Таавон" - "Локомотив" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг бошида мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Мезбонлар дастлабки ҳужумни гол билан якунлашди, бироқ НДиайенинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

31-дақиқада Садриддин Абдуллаев жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, бироқ Махарадзе дарвозабонга нисбатан қўполлик қилгани учун баҳс тўхтатилди.

42-дақиқада Нестеров хатога йўл қўйди, рақиб футболчиси Барака тўпни дарвозага тўғри йўллай олмади, Нестеров хатосини тўғирлади.

Иккинчи бўлим биринчисидан анча тез кўриниш олди.

Рақиб футболчилари кўплаб, ҳужумлар уюштиришда ва ҳужумлар натижаси 68-дақиқага келиб бурчак тўпидан оширилган тўпда Нестеров яна хатога йўл қўйди, Талал Али Абсининг боши билан берган зарбаси арабистонликларнинг ғалабасини таъминлади - 1:0.

Деярли, «Локомотив»да голга тортадиган вазиятлар бўлмади. Вакилларимиз ОЧЛнинг илк ўйинини сафардаги мағлубият билан бошлашди. 

ОЧЛ-2017, 1-тур
"Ал-Таавон" (Саудия Арабистони) – "Локомотив" (Ўзбекистон) 1:0

Гол: Талал Ал Абси (68)
"Ал Таавон": 23.Султан Ал Гамди, 4.Рикардо Мачадо, 5.Талал Али Абси, 6.Абдулраҳмон Ал Барака, 10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (18.Мидо, 79), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 29.Лусиан Санмартэн (3.Абдуллоҳ Кано, 85), 49.Аҳмад Заин (Муҳаммад Ал Сайари, 70)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 11.Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 66), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе (8.Саламат Қутибоев, 86), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (10.Марат Бикмаев, 57), 42.Гнонтча Коне, 99.Жалолиддин Машарипов 
Огоҳлантиришлар: Муҳммад Коне 75, Ал Абси 80

Сайтимиз учрашувни онлайн трансляцияда эфирга узатди:

Ассалом алейкум, хурматли футбол ишқибозлари.

"Ал-Таавон" - "Локомотив" учрашувини матнли трансляция қилишни бошладик.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

1: Учрашувга старт берилди

2: Арабистонликлар Машариповга қўполлик ишлатишди

3: Хавфли вазият Голллл, НДиайенинг урган голи яхшиямки офсайддан экан

4: Арабистонликлар ўйиннинг илк дақиқаларида вакилларимиз дарвозаси томон кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда

5: Рақибларимиз босимни янада кучайтиришга уринишмоқда ва ўйин назоратини ўз қўлларига олишни кўзлаб харакат қилишмоқда

6: Тўп "Локомотив" футболчиларида, бугун араблар "темирйўлчилар"га қарши жиддий тайёргарлик кўришганини кўрсатишмоқда

7: Садриддин Абдуллаев зарбаси хато кетди

8: Ўйин назорати аста-секинлик билан "Локомотив" футболчиларига ўтмоқда

9: Арабистонликларнинг навбатдаги хужуми амалга ошмади, ҳимоячиларимиз бугун майдонда ўзларини эркин ҳис қилишмоқда

13: "Локомотив" бурчак тўпини амалга оширади, Жалолиддин Машарипов рақибни алдаб ўтганди, аммо унинг зарбаси рақиб ҳимоячига тегиб қайтди

17: Яна бир бурчак тўпи, рақиблар ҳужумни бартараф этишди, Муҳаммадиев алдаб ўтди лекин жамоадоши унинг пасига ета олмади

19: "Локомотив" прессинг қўлламоқда, мана шундай ўйнаш даркор

19: Вакилларимиз жуда ҳам аниқ харакат қилишмоқда, ташаббус секин аста "Локомотив" қўлиша ўтмоқда

20: Коне бир рақибни алдади, ноаниқ пас. "Локомотив" таркибидаги легионер ҳозирча яхши харакат қилмоқда

21: "Ал Таавон" ҳужумини яна ҳимоячиларимиз бартараф этишди. Арабларнинг майдон марказидаги футболчилари бирин кетин ҳужумлар уюштиришда яхши иштирок этишмоқда 

22: Олег Зотеев ҳужумга ўтиб тўпни шериглариига узатиб берди, эх, ноаниқ пас

24: Бизнинг ҳимоячилар  майдон марказида хатога йўл қўйишди, тўпни узоққа тепиш билан рақиблар ҳужумини йўқга чиқаришди

25: Яхши, Жалолиддин прессинг ишлатиб, рақибни хато қилишга мажбур этди 

27: НДиайе яна дарвозамиз томон зарба йўллади, бироз ноаниқ, ҳушёрликни ошириш лозим

28: Машарипов Мустафоевга пас берди, бироқ рақиб тўпни тортиб олиб жарима майдончасидан узоқлаштирди

29: Тўп "Локомотив"да, Кападзе рақибга қарши қўполлик ишлатди, араблар дарҳол ўйинни бошлашди

30: Майдон эгалари, яна назоратни ўз қўлларига олишга харакат қилишмоқда, хаводан узатилган тўпни Нестеров ҳаммадан баланд сакраб, ушлаб олди

31: Сардор Мирзаевга қарши қўполлик ишлатишди, Садриддин Абдуллаев узатиб берган жарима зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди, "Локо" футболчилари Ал Гамдига қўполлик ишлатишди.

32: Коне тўпни Нестеровга қолдирди, рақиблар узоқ масофадан узатмалар амалга оширишмоқда, лекин ҳимоячилариимиз ўз жойида сергак туришибди

33: Майдон эгаларининг маҳаллий мухлислари стадионда қўшиқ куйлаб ўз жамоалини қўллаб-қувватлашмоқда

34: Жарима зарбасини "Ал Таавон" амалга оширади

35: Зотеев тўпни қайтарди ва бурчак зарбаси, қарши ҳужум Жалолидин тўпга етиб олмади

36: "Локомотив" қўполлик ишлатиш борасида рақибдан устунлик қилмоқда, Мирзаевга ҳаводан узатилган тўпни рақиб дарвозабони ушлаб олиб шеригларига узатмоқда

37: Яна, юқоридан узатилган тўпни рақиблар қайтаришди, ўйинда "Локомотив" бироз устунликга эга бўлмоқда

38: Тўп жарима майдончасида, "Локо" яна босим уюштириб ҳужум уюштирмоқда, Мустафоев Абдуллаевга тўпни узатди.

39 Муҳаммадиев жарима майдончасига жуда ҳам қулай тарзда Сардор Мирзаевга тўпни оширди. Аммо Мирзаев оффсайда.

40: "Ал Таавон"да ишончсизлиу сезилмоқда, 

41: Нестеров жуда қўпол хатога йўл қўйди, рақиб футболчиси Ал Барака бўш қолган дарвозага мулойимлик билан зарба оширди. Игнатий хатосини тўғирлади. 

43: Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етиб бормоқда ва бўлимдаги энг хавфли ҳужумни "Ал Таавон" уюштирди

44: Эътиборлироқ бўлиш керак, Коне ва Нестеров бир-бирларини тушунолмай қолишди. Узоқдан оширилган тўпга Мирзаев етолмади.

45: Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

Жамоалар 15  дақиқалик танаффусга йўл олишди. Ҳакам ўйинга қўшимча дақиқалар қўшиб бермади

Биринчи бўлим статистикаси:

Тўпни назорат қилиш : 

"Ал Таавон" 53,8 - "Локомотив" 46,2

Хавфли вазиятлар яратиш бўйича %

"Ал Таавон" 51,3 - "Локомотив" 48,7

Оффсайдлар

"Ал Таавон" 2 - "Локомотив" 1

Бурчак тўплари: 

"Ал Таавон" 1 - "Локомотив" 2

46: Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Биз яна "Локомотив"га ушбу ўйинда омад тилаб қоламиз.

46: Ҳакам ҳуштаги чалинди. Ўйин бошланди

47: Коне рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, араблар ҳужуми бартараф этилди. Лекин бурчак зарбаси.

48: Рақибдар аутдан тўпни майдонга киритадилар, энди аут бизнинг фойдамизга, "Локо" футболчилари тўпни олдириб қўйишди

49: "Ал Таавон" футболчисининг Нестеровга йўллаган зарбаси кучсиз бўлди

50: Иккала жамоада ҳам хатолар кўп, "Локо" ҳужум уюштирганди лекин самарасиз якунланди

51: Қарши ҳужумда рақиблар, тўп яна майдон эгаларида

52: Зарбаааа, тўп устунга тегди, "Локомотив"ни фақат омад  қутқарди

53: Яна ўша Ал Барака "Локомотив" дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди

54: Рақиб шошиб қолмоқда, "Локо"нинг ҳужумини дарвозабон бартараф этди

54: Иккинчи бўлим биринчи бўлимга кўра анча жонланди, тажриба борасида рақиблардан "Локомотив" устунликини эслатиб ўтиш жоиз

55: Шуҳрат Муҳаммадиевнинг тўп узатиши, фолл тезда тўпни ўйинга киритдик, Кападзенинг зарбасини ҳимоячи қайтарди

56: Мирзаев тўпни олдириб қўйди, яна тўп "темирйўлчиларда"

57: Бикмаев - Зотеев ўрнига майдонга туширилди. Майдонда "Локо"нинг соф ҳужумчиси пайдо бўлди

58: Коне эхтиёт бўлиш керак, аут рақиблар фойдасига

58: Муҳаммадиев ишончсиз ўйнади, бурчак тўпи 

59: Рақибларнинг узатган тўпи хавфли кўриниш олди

60: Мирзаев Бикмаевга тўпни оширганди, Марат бунга ета олмади

60: "Локо" рақибни хато қилишга ундамоқда, прессинг қўллаш керак

61: Сардор Мирзаев жарима майдончасида ўйин қоидасини бузди, "Локо" ҳужумларни кўпайтириши зарур

62: Араблар кетма - кет хатога йўл қўйишмоқда, фурсатдан фойдаланиб қол "Локо"

63: Мезбонларнинг ҳужуми, Тўхтахўжаев вазиятни бартараф этди. Бурчак тўпи

63: Хавфли тўп узатилиши, тўп майдон эгаларида яна бир уриниш бош билан ноаниқ зарба 

64: "Ал Таавон" ҳужумлар уюштиришга харакат қилмоқда, ҳимоячилар ўз ўрнида

64: Тўпни назорат қилмоқдамиз, яхши. Марат Бикмаев, Машарипов, Мустафоев марказ бўшроқ Шуҳрат Муҳаммадиевда тўп

65: Бир футболчидан ўтиб кетганди, Муҳаммадиев, Бикмаев узоқлаштириб юборди. Аут ишлади

67: Ўнг қанотдан оширилган тўп ноаниқ кетди, "Локо" жонланмоқда

68: Садриддин Абдуллаев ўрнини Қувондиқ Рўзиевга бўшатиб берди

68: Нестеров қўпол хатога йўл қўйди. Голлллл 1:0

68: Араблар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ал Абси Игнатий дарвозасини бош билан нишонга олди

69: Яна рақиблар ҳужум уюштиришни тўхтатишмаяпти. Рўзиевнинг қадами рақибларнинг гол урган дақиқасиига тўғри келмоқда

69: Олдинга харакат қилиш керак натижа бўйича ортда бормоқдамиз. Стадион жонланди маҳаллий мухлислар жамоаларини қўллаб - қувватлашмоқда

70: Рақиб жамоасида ўзгариш: 29 Муҳаммад Ал Сайли энди 49 рақамдаги Ал Заин ўрнига майдонда ҳаракат қилади

72: "Локо"нинг ҳужум чизиғи бўш ҳаракат қилмоқда. Мирзаев - Бикмаев "Локомотив" футболчилари гол уриш керак ахир.

73: Кападзе майдон марказида рақибни тўхтатди.

74: Нестеров тўпни ўйинга киритди. Бугун Игнатий иккита хатога йўл қўйди. "Локо"нинг мухлислари ўйинни тушкин кайфиятда томоша қилишмоқда. 

75: "Ал Таавон" яна ҳужум уюштирмоқда, Муҳаммад Конега сариқ карточка кўрсатилди. Коне рақиб футбочисига қўполлик ишлатди.

76: Жарима зарбасини рақиблар оширади, қарши ҳужум Бикмаев тўпни олдириб қўйди

77: Ўйин тезлашди, "Локо"да ҳужумга интилиш бор. Зарбалар зарур.

78: Ўзгариш 18 Мадаллаҳ Али майдонга туширилди.

79: Жалолиддин ўтиб кетмоқда рақибдан, қўполлик ишлатилди Алал Ал Абси Жалоллидинни қўполлик билан тўхтатди ва сариқ карточкага эга бўлди

80: Машарипов жарима зарбаси олдида 

81: Тўп назорати борасида жамоалари тенг, лекин натижа борасида бизникилар ортда қолишмоқда

81: Ҳужумлар уюштириш зарур.

82: Рақиблар яна дарвозамиз ёнида ҳужум уштиришди. Бартараф этилди.

83: Ислом Тўхтахўжаев аут ишлади, бугун рақиблар Жалоллиддинга кўп бора қўполлик ишлатишмоқда

84: Ҳакам ўйинни тўхтатди, Рақиб футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. "Ал Таавон" олдинга боришда шошилмаяпти.

85: Рақиблар яна ҳужум  уюштиришди, бу сафар Муҳаммадиев тўпни аутга чиқариб юборди

86: Ўзгариш: Сан Мартин майдонни тарк этгди

87: Бизда ҳам ўзгариш, Саламат Қуттибоев - Темур Кападзе ўрнига майдонда ҳаракат қилади

88: Ислом Тўхтахўжаев сардорлик боғичини Кападзедан қабул қилиб олди. Рақиб шунчаки тўпни узоқга тепиб юборяпти. "Локомотив" ҳужум уюштирмоқда

89: Йўқ, тўп Нестеровга узоқдан узатилди. Вакилларимизда хавфли вазиятлар яратишга яна бироз дақиқалар бор.

90: Қарши ҳужум рақиб футболчиси хато зарба берди

90: Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди

91: "Локо" ҳали вақт бор. Фақат, тезроқ ҳаракатланиш лозим 

92: Рақиблар яна ҳужум уюштиришмоқда, Аслида "Локомотив" ҳужум уюштириши керак - ку

92: Рақиб мураббийи мухлисларни олқишлашга ундамоқда

92: Ўйин номаълум сабабга кўра ўйинни тўхтатиб турибди.

93: Машарипов бош билан берган зарба ноаниқ.

93: Бўлди, уммонлик ҳакам ўйинга қўшиб берилган дақиқалар якунлангани тасдиқлади.

"Локомотив" сафарда "Ал Таавон"га имкониятни бой берди.

Бизни кузатганингиз учун ташаккур билдирамиз!



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz