Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов «Жиангсу Сунинг»–«Аделаида Юнайтед» ўйинини бошқаради

Равшан Эрматов «Жиангсу Сунинг»–«Аделаида Юнайтед» ўйинини бошқаради

  21.02.2017 12:43
  0
  710

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Жиангсу Сунинг” (Хитой) ва “Аделаида Юнайтед” (Австралия) клублари ўртасидаги ўйинга расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бўлади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. ОФК тўртинчи ҳакам вазифасини филиппинлик Дайпуят Клиффорд Постанесга юклади.

Учрашув комиссари – Муҳаммад Саид Ал Масри (Сурия). Ҳакамлар назоратчиси вазифасини қатарлик Ҳани Толиб Сафар бажаради.

“Жиангсу Сунинг” – “Аделаида Юнайтед” учрашуви 1 март куни Нанкин шаҳридаги Nanjing Olympics Sports Center  бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:35 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Равшан Эрматов ОЧЛ–2017 турнири “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Вестерн Сидней Уондерерс” (Австралия) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланганди. Мазкур ўйин бугун бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz