Қайднома

Қидирув

«Барселона» ёзда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Коутиньони сотиб олиши мумкин

«Барселона» ёзда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Коутиньони сотиб олиши мумкин

  21.02.2017 14:37
  0
  733
«Барселона» ёзда «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Коутиньони сотиб олиши мумкин

«Ливерпуль» жамоаси раҳбари Жон Генри «Барселона»нинг «Леганес»га қарши ўткизган учрашувида «Ноу Камп» стадионига ташриф буюриб, каталониялик ҳамкасблари билан иш юзасидан учрашув ўтказди.

Sport нашрининг хабарига кўра, америкалик бизнесмен Испанияга ярим ҳимоячи Филипп Коутиньо трансфери борасида келишув ўтказиш учун ташриф буюрган.

Катта эҳтимол билан, бразилиялик футболчи ёзги трансферлар мавсумида «Барселона» футбоолчисига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо яқинда «Ливерпуль» билан 2022- йилга қадар янги шартнома имзолаганди.

Лекин, «Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси Луис Суарес ҳам «Барселона»га ўтишдан аввал англияликлар билан тезкор шартномага эга бўлиб, орадан бироз вақт ўтиб, «Барселона»га трансфер қилинган эди.

«Қизиллар» собиқ ҳимоячси Жейми Каррагер «Ливерпуль» раҳбарияти сотиши керак бўлган футболчилар билан, аввалроқ янги шартнома имзолашларини уларнинг иш принциплари дея таъкидламоқда.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум АПЛнинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 5та фойдали пас ва шунча гол уришга эришган.

Манба: www.interfutboluz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz