Фарғонанинг “Нефтчи” профессионал футбол клуби янги мавсум аввалида ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Улар қаторида 3 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам бор. Улар белоруссиялик ҳужумчи Терентий Луцевич, ярим ҳимоячи Дмитрий Комаровский ҳамда ҳимоячи Сергей Концевойлар ҳисобланишади. Легионерлар “Нефтчи” клубининг Туркияда бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнида иштирок этишди ва мазкур ижрочилар жамоа мураббийлар штабига маъқул келгани сабабли бу йилги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишлари аниқ бўлди.
Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” ПФК қароргоҳида жамоа раҳбарияти ва футболчилар ўзаро шартнома бўйича келишувга эришишди. Битимга кўра, белоруссиялик ўйинчилар йил сўнггига қадар Фарғона жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Легионерларнинг мавсумдаги фаолиятлари самарали бўлишига қараб, навбатдаги мавсумда ҳам улар билан шартнома ўзайтирилиши мумкин.
Манба: fcneftchi.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20