Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» бу сафар ҳам уялтирмади, буёғига ҳам бардам бўлсин!

«Бунёдкор» бу сафар ҳам уялтирмади, буёғига ҳам бардам бўлсин!

  21.02.2017 20:47
  0
  506
«Бунёдкор» бу сафар ҳам уялтирмади, буёғига ҳам бардам бўлсин!

«Бунёдкор» бу сафар ҳам уялтирмади, Осиё Чемпионлар Лигаси саралашидан ўтиб, гуруҳ раундига йўл очди. «Қалдирғочлар» бу борада ўзига хос анъанани давом эттирдилар: 2 йил муқаддам «Ал-Жазира» йўлдан сурилганди, ўтган мавсум «Ал-Шабаб» ва мана, «Ал-Жаиш» мағлубиятга учратилди. Шу кетишда араб клублари «Бун­ёдкор» ҳақида эшитганда, бир сесканиб тушадиган бўлиб қолишади. Саралашдаги «салобат» масаласида Сергей Лушан шогирдларини истаганча мақташ мумкин. Аммо шунинг баробарида эътиборга молик бошқа жиҳатлар ҳам йўқ эмас...

Яхши биламиз, «Бунёдкор» мавсумни қанчалик тетик бошласа, ке­йинчалик жамоа ўйини шунча ортга кетади. Эсланг, ОЧЛ саралашида «Ал-Жазира» мағлубиятга учратилган мавсум «қалдирғочлар» гуруҳ раундида неча очко олишганди? Атиги 1та. Аввалги мавсумчи? Азиз Ҳайдаров ва бошқа кучли легионерларга эга «Ал-Шабаб»дан устун келган жамоа гуруҳ босқичида яна охирги ўринда қолиб кетмаганмиди? Кетганди. Очколари сони эса 3тага етганди, холос. Мана, янги мавсум ҳам «Бунёдкор» учун аввалгилари каби хайрли бошланди. Аҳамиятлиси, «қалдирғочлар» бу сафар «Ал-Жаиш» клуби майдонида ўйнаб ҳам, ўз мақсадларига етишди. Албатта, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси қўлга киритилгани мухлисларни ғоят қувонтирди. Аммо шу билан бирга мавсумнинг давомий қисми учун хавотир борлиги ҳам рост. Хўш, «Бун­ёдкор»нинг эски касали қўзиб, яна мағлубиятлар гирдобига тушиб қолмасмикан? Умуман, ҳар йилги муаммолар сабаби нима? Келинг, аввало, шу савол жавобини топишга уриниб кўрамиз.

Тасодиф нафақат ҳаёт, балки футболда ҳам тез-тез учраб туради. Қайсидир клуб тасодифан ғалаба қозонади, бош­қаси худди шу аснода енгилади.  Ҳаттоки, тасодиф ёрдамида чемпионликни нишонлаганлар ҳам бор. Масалан, ўтган мавсум Англия премьер-лигасида ғолиб чиққан «Лестер»ни олайлик. Ҳозир бу жамоанинг АПЛда нечанчи ўринда кетаётганини биласизми? Жадвалнинг қуйи қисмида. Шундай экан, «Лестер»нинг чемпионлигига нисбатан «ТАСОДИФ» таърифини ишлатсак, бунга қарши чиқишга асос топилармикан? Хуллас, тасодиф - бор нарса. Аммо ҳар қандай тасодиф кетма-кет икки марта  рўй бергач, тасодифлигини йўқотади. Агар уч марта такрорланса-чи? Бу ҳолатда ҳақиқатга айланади. «Бун­ёдкор» билан шунга ўхшаш воқелик кузатилаётгандек. Жамоа ҳар йили мавсумни яхши бошлайди, аммо ҳал қилувчи паллаларда ўзини йўқотиб қўяди ва оддий ўйинларда ҳам мағлубиятга учрайди. Шундай бўлгач, буни тасодиф эмас, балки қандайдир тизимли муаммо сифатида баҳолашга мажбурмиз. Қизиқ томони, бу муаммо нафақат Чемпионлар Лигаси, балки олий лигада ҳам кўзга ташланмоқда. Тўғри, жамоа ўтган мавсум кумуш медални қўлга киритди. Аммо бу ютуқ замирида «Бунёдкор»нинг кучайгани эмас, балки «Насаф»нинг бироз, «Пахтакор»нинг эса анча кучсизлангани ҳиссаси кўпроқ бўлди, назаримизда. Тан олайлик, агар «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари ҳар йилгидек рақобат тақдим этишганида, «Бунёдкор»нинг иккинчи қаторга жойлашиши анча қийин кечарди. Муаммо илдизини қидирадиган бўлсак, узоққа бориш шарт эмас. Сергей Лушан ўз қарашларига эга иқтидорли мураббий. Бу борада ҳеч ким ортиқча баҳслашмайди. Аммо у жамоа­ни мавсумга тайёрлаш жараёнида қаердадир хатога йўл қўйса керакки, футболчилар бутун масофани барқарор тарзда босиб ўтишда қийналишади. Бошқача айтсак, Лушан жамоани алоҳида битта ўйинга тайёрлашда устамон мутахассисдек. ОЧЛ саралаш чиғириғидан муваффақиятли ўтишда шу сифатнинг ўрни катта. Масалан, Рўзиқул Бердиев «Насаф» билан шу ишни уддалай олмади. Лушан эса уддаламоқда. Аммо бутун мавсумни олсак, «Бун­ёдкор» ўйинида қайта ва қайта юзага келаётган муаммоларни қайд этмасдан ўзга илож йўқ. «Қалдирғочлар» яқин-яқинда ҳам ОЧЛда ғолиб чиқишни асосий мақсад сифатида кўришарди. Ҳарқалай, шунинг учун курашардилар. Энди эса ҳаттоки, олий лигада шоҳсупага кўтарилиш ҳам орзудек туюлмоқда жамоа учун. Тўғри, «Бунёдкор» ўйинидаги беқарорликни ёшларга эътибор кучайтирилгани билан изоҳлаш мумкин. Шу эътибор самараси ўлароқ, бир қатор иқтидорлар кашф этилгани кишини хурсанд қилади, албатта. Аммо «Бун­ёдкор» фақат ёшларни тарбиялайдиган жамоа мақоми билан чекланмаслиги керак-ку. Ахир ёш иқтидорларда ишонч ҳисси айнан ғалабалар таъсирида ошмайдими? Жамоа ғалаба қозонолмас экан, ўша истеъдодлар тараққиётдан тўхтаб қолишмайдими?

Хуллас, саволлар кўп. Албатта, «Бунёдкор»га Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичидан ўтгани учун яна бир бора миннатдорчилик билдирамиз. Ахир ҳозирча биздан бу ишни бошқа ҳеч бир жамоа бажаролмаяпти. Аммо шунинг баробарида «қалдирғочлар»нинг фақат саралашдаги ғалаба билан кифояланиб қолишларини сира истамасдик. Қайтарамиз, «Бунёдкор» кетма-кет 3-марта ОЧЛ саралашидан ўтиб, ўзига хос анъанага асос солди. Бу яхши. Энди эски анъанасини ҳам ёдга солиб, гуруҳдан кетма-кет чиқишни уддаласа, қандай зўр бўларди. Нима дедингиз?

Масалан, ўтган мавсум Англия премьер-лигасида ғолиб чиққан «Лес­тер»ни олайлик. Ҳозир бу жамоанинг АПЛда нечанчи ўринда кетаётганини биласизми? Жадвалнинг қуйи қисмида. Шундай экан, «Лестер»нинг чемпионлигига нисбатан «ТАСОДИФ» таърифини ишлатсак, бунга қарши чиқишга асос топилармикан? Хуллас, тасодиф - бор нарса. Аммо ҳар қандай тасодиф кетма-кет икки марта  рўй бергач, тасодифлигини йўқотади. Агар уч марта такрорлансачи? Бу ҳолатда ҳақиқатга айланади.

Манба: "ИНтерФУТБОЛ" газетаси



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz