Қайднома

Қидирув

Леонарду Жардим: Ҳимояда кичик хатоларга йўл қўйдик

Леонарду Жардим: Ҳимояда кичик хатоларга йўл қўйдик

  22.02.2017 07:50
  0
  519
Леонарду Жардим: Ҳимояда кичик хатоларга йўл қўйдик

«Манчестер Сити» - «Монако» учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида францияликлар бош мураббийи Леонарду Жардим ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи ўринда, бу ўйин Чемпионлар Лигасидаги энг ажойибларидан бири бўлди демоқчиман. Мухлислар учун бу ҳақиқий совға. Ишончим комил улар саккизта голдан роҳат олишди.

«Монако» ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бунинг учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирдим.

Аммо ҳимояда кичик хатоларга йўл қўйдик. Шунингдек, пенальтини аниқ амалга оширмай, 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой бердик.

«Сити» ҳимоячилар ортида бўшлиқ қолдиришини билган холда Мбаппени майдонга туширдим. Чунки у жуда тезкор. Килиан ажойиб ўйин ўтказди. Ваҳоланки йигитча энди 18 ёшга тўлди. Шунингдек, бу унинг ЕЧЛдаги биринчи учрашуви.

Фалькао кучли футболчи эканлигини яна бир бор исботлади. Лекин Агуэро ҳам жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Бугунги баҳсда ҳеч нима ҳал бўлмади. Олдинда яна 90 дақиқалик ўйин бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz