Қайднома

Қидирув

Бугун «Насаф» - «Қизилқум» билан назорат учрашуви ўтказади

Бугун «Насаф» - «Қизилқум» билан назорат учрашуви ўтказади

  22.02.2017 09:56
  0
  875
Бугун  «Насаф» - «Қизилқум» билан назорат учрашуви ўтказади

Янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган "Насаф" жамоамиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Назорат учрашувида жамоамизга Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси рақиблик қилади.

Ушбу назорат учрашуви Тошкент шаҳридаги  "Бунёдкор" футбол академияси майдонида соат 12:00да бошланади.

Айни вақтда кончилар сафида бир қатор собиқ "Насаф" жамоаси ўйинчилари фаолият юритаётгани, бўлажак ўйинга қизиқишни ошириши турган гап. "Насаф" таркибида бугун кимлар майдонда ҳаракат қилиши ҳам мухлислар диққат марказида турибди. Ҳамма катта қизиқиш билан кузатиб бораётган ёш ярим ҳимоячимиз Азизжон Ғаниев кеча жамоамиз сафига қўшилган. Аммо у шу кунларда яна сафар тараддудини кўрмоқда. Унинг бугун майдонга тушиш ёки тушмаслигини албатта мураббийлар ҳал қилишади.

Хуллас, бугунги учрашув, назорат учрашуви мақомида бўлса ҳам, қизиқарли бўлишига шубҳа йўқ.

Манба: www.fcnasaf.uz   

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz