Қайднома

Қидирув

“ИнтерФУТБОЛ”нинг 23 февралдаги пайшанба сонида...

“ИнтерФУТБОЛ”нинг 23 февралдаги пайшанба сонида...

  22.02.2017 18:31
  0
  1018
“ИнтерФУТБОЛ”нинг 23 февралдаги пайшанба сонида...

“ИнтерФУТБОЛ” нашрининг 23 феврль кунги пайшанба сонида газетхонларимизнинг бефарқ қолдирмайдиган қизиқарли, мулоҳазага тортувчи ва таҳлилий мақолаларни чоп этилган. Хусусан, журналистларимиз Абдураҳмонхўжа Аҳмедов, Ўткир Умаров, Зафар Қосимов, Олимхўжа Бўронов, Содиқжон Раҳмонов ва Жаъфархон Бобохоновларларнинг бир-биридан ажойиб фикр-мулоҳазалари жамланган “чиқишлар”ини мутоала қилишингиз мумкин....  

СЕЛЕКЦИЯДАН КЎНГИЛ ТЎҚМИ?

Одатда, аксарият мутахассислар, футболчилар ва айниқса, мураббийлар журналистларни футболни тушунмасликда айблашни хуш кўришади. Танқидга учраган вақтда уларнинг тилидан бундай гап-сўзларни кўп эшитамиз. Тўғри-да, журналист футбол ўйнамаса, уни қаердан тушунсин? Мен ҳам ортиқча гапни кўпайтирмай, мана шу айбни тан олишга қарор қилдим. Ҳа, мен ўзбек футболини яхши тушунмайман.

Айниқса, трансфер ишларини....

 

Штиликенинг мақсади - фақат ғалаба

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Ули Штилике Европада ўтказган икки ойлик таътилдан сўнг Сеулга қайтди.

Уни халқаро «Инчхон» аэропортида маҳаллий журналистлар қуршаб олишди, бироз ўтиб эса мураббий саволларга жавоб қайтарди. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея термаси 23 март куни Хитойга қарши сафар ўйинини ўтказади.

«Биз ҳамиша ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўзбекистон билан бўладиган сўнгги ўйингача ЖЧ-2018 масаласини ҳал қиламиз. Умуман, биз олдимиздаги барча бешта ўйиннинг ҳаммасини ютмоқчимиз, шу жумладан, сўнггисини ҳам. Акс ҳолда, жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи очиқлигича қолиб кетади. Олдимизда қатъий график бор, унга амал қилишимиз шарт. Мен қўл остимдаги футболчиларга ишонаман ва уларга умид кўзи билан қарайман....»,-деди Штилике.

 

«ЛОКО»ДА МУВАФФАҚИЯТСИЗ СТАРТ

ОФК киритган янгилик туфайли Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи душанба куни бошланди. Бу ўзгаришга асосан араб мамлакатлари миллий чемпионатлари манфаатидан келиб чиққан ҳолда қўл урилди. Уларда миллий биринчилик баҳслари пайшанба-жума кунлари ўтказилади. Лекин бу нарса «Локомотив»нинг мағлубиятига сабаб бўлолмайди, албатта....

 

«Бунёдкор»да эса ўхшамаган ўйин

«Бунёдкор» бошқарувига Сергей Лушан келганидан буён бир анъана юзага келган - Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичи муваффақиятли кечади. Аммо шу билан бирга, гуруҳдаги натижалар мутлақо ўзгача кўриниш касб этади. «Қалдирғочлар» бу йил ҳам анъанага содиқ қолишмоқда. «Бунёдкор» гуруҳдаги дастлабки баҳсни Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубига қарши ўтказиб, мағлубиятга учраш учун «қўлидан келган барча иш»ни амалга оширди....

 

БАА ЖАМОАЛАРИ – ДОИМИЙ ФИНАЛЧИМИ?

БАА клублари ОЧЛда кўп ўрин олганда айрим футбол мутахассислари ва мухлислар норозилик билдиришганди. Телевидение билан боғлиқ шартнома масалалари туфайли бу юрт вакилларига кўп ўрин берилгани айни ҳақиқат. Лекин 2016 йил финалида Умар Абдулраҳмон бошчилигидаги «Ал-Айн»нинг муносиб ўйнагани ҳамма танқидларга ўринли жавоб бўлди, десак муболаға бўлмайди. «Ал-Аҳли» ҳам «совға» эмас. Чунки бу жамоа 2015 йилда ОЧЛ финалига чиққан. 1-турда эса ўз уйида Теҳроннинг «Истиқлол»ини ўзига хос тарзда мағлуб этган мазкур клубда ҳам темир ирода бор. Бугун клубларимизнинг 2-турдаги рақиблари хусусида батафсил маълумот берсак.

 

ПАВЕЛ СМОЛЯЧЕНКО: «ОМАДСИЗЛИКЛАР ТАЪҚИБИДАН ҚОЧИБ МАЛАЙЗИЯГА КЕЛДИМ»

Ўтган мавсумни «Бухоро»да бошлаб, «Андижон»да якунлаган Павел Смоляченко фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттиряпти. Дастлаб «Т-Тим» йиғинида иштирок этган футболчи кейинчалик АТМ клуби сафига қўшилди. Павел янги жамоаси ўйинига тезда киришиб кетиши натижасида мураббийлар унга сардорлик вазифасини ҳам ишониб топширишди. Биз Смоляченко билан боғланиб, унинг фаолияти қандай кечаётганига қизиқдик...

 

ЕЧЛ: ГОЛЛАРГА БОЙ «ТРИЛЛЕР»ЛАР...

Европа Чемпионлар Лигаси 1|8 финали дастлабки учрашувлари давом эттирилди. Сешанба куни тунда иккита ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Шулардан бири Леверкузенда бўлиб ўтди. Мадриднинг «Атлетико» клуби «Байер»га қарши баҳсда ишончли ғалабага эришди.

Саул ва Гризманнинг голларидан кейин меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда томонлар икки мартадан дарвозаларни ишғол этишди. Якуний ҳисоб 4:2-меҳмонлар фойдасига.

«Манчестер Сити»-«Монако» учрашуви ҳам голларга бой бўлди. Майдон эгалари 26-дақиқада Саненинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Орадан кўп ўтмай, Фалкао мувозанатни тиклади. Кейинчалик «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Шу тариқа футболчи «Монако»нинг еврокубокларда гол урган энг ёш футболчисига айланди. Франциялик ҳужумчи гол урган куни 18 ёшу 63 кунлик эди. Олдинги рекорд Давид Трезегега тегишли бўлиб, деярли 20 йилдан буён янгиланмай келаётганди...

 

«ЕТТИ ЎЛЧАБ, БИР КЕС»

Габон терма жамоаси билан АМК турниридаги иштирокидан сўнг Дортмундга қайтиб, ЕЧЛ доирасидаги «Бенфика»га қарши баҳсда омади юришмаган Пьер-Эмерик Обамеянг ёзда жа­-моа­ни тарк этишини маълум қилди. Бундеслига тўпурарининг кутилмаган баёноти кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Якунда мутасаддилар ҳужумчига келажак режаларини бир четга суриб, бор диққат-эътиборни мавсумнинг қолган беллашувларига қаратишни маслаҳат беришди...

 

ЛЕОНАРДО: «ҲИМОЯДА ТАВАККАЛ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ»

Corriere dello Sport наш­ри «Милан»нинг собиқ футболчиси, ўз вақтида «россонери»нинг мураббийи ва функционери ҳисобланган Леонардо билан суҳбат уюштирди. Интервью чоғида бразилиялик мутахассис мураббийлик соҳасидаги дастлабки қадамлари ҳақида гапириб ўтди....

 

АПЛ КУЧЛИ ТЎРТЛИГИГА КИМ МУНОСИБРОҚ?

Англия премьер-лигасида юқори ўринлар учун кураш турдан-турга ўта кескин тус олмоқда. «Челси» яқин таъ­қибчиларини сезиларли фарқ билан ортда қолдираётган бўлса, ЕЧЛ йўлланмасини берувчи ўринларга даъвогар клублар ўртасидаги тафовут катта эмас. Келинг, АПЛнинг жорий мавсумида кучли тўртликдан жой олишга лойиқ жамоалар имкониятларини бир чамалаб чиқсак. Ахир якунда Манчестер ва Лондон грандларидан бирининг Чемпионлар Лигасидан четда қолиши аниқ-да....

 

ЛОГОТИПДА НИМА ТАСВИРЛАНГАН?

«Линкольн Сити» сенсацион тарзда ҳаттоки, Моуриньонинг ҳурматига сазовор бўлаётган турнир - Англия кубоги чорак финалига йўл олди. Эҳтимол, «Линкольн Сити» кўрсатаётган ўйин жозибали эмасдир, аммо ушбу жамоанинг ўзига хос жиҳати бор - логотип. Умуман, ўз рамзида ғалати тасвирларга урғу қаратган клублар бисёр. ....

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz