Қайднома

Қидирув

«Монако» Европа кучли бешликнинг энг сермаҳсул жамоасига айланиб олди

«Монако» Европа кучли бешликнинг энг сермаҳсул жамоасига айланиб олди

  22.02.2017 18:56
  0
  508
«Монако» Европа кучли бешликнинг энг сермаҳсул жамоасига айланиб олди

Франция чемпионатида етакчилик қилаётган «Монако» футбол клуби кучли бешлик клублари орасида энг кўп гол ургани билан ажралиб турибди. Бу борада Леонарду Жардим шогирдлари мавсум бошидан буён 111 та гол уришга муваффақ бўлган. Аввалги статистикада «Монако» ва «Барселона» клубларининг ҳаммадан олдинроқ 100 та гол уриб улгургани қайд этилганди. «Монако» Чемпионлар лигаси плей-оффида 3 та гол уриб, Испаниянинг амалдаги чемпионидан илгарилаб кетди.

12 йиллик рекорд

«Монако»нинг «Манчестер Сити»га қарши ўйини Чемпионлар лигаси плей-оффининг сўнгги 12 йилдаги энг сермаҳсул ўйини бўлди. Боиси унда дарвозаларга жами 8 та гол урилди. 2005 йилги мавсумда Франциянинг «Лион» клуби ўз майдонида «Вердер» устидан 7:2 ҳисобида зафар қучиб, якунда чорак финалга йўлланма олганди. Мазкур беллашув Чемпионлар лигаси плей-оффида энг кўп гол урилган ўйин бўлиб турибди.

Антирекорд

«Монако» Чемпионлар лигасидаги иштироки давомида ҳеч қачон 5 та гол ўтказиб юбормаганди. «Манчестер Сити» клуби Франция чемпионати етакчисини шунга мажбур қила олди. Ўз навбатида «Манчестер Сити»га Чемпионлар лигасида 5 та гол уриш иккинчи бор насиб қилди. «Шаҳарликлар» биринчи марта 2013 йилнинг ноябирида «ЦСКА» дарвозасига 5 та гол уришга муваффақ бўлганди. Килиан Мбаппе

18 ёшидаёқ Европанинг топ клублари нигоҳида бўлиб турган Килиан Мбаппе «Манчестер Сити» дарвозасига ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Бу борада у Чемпионлар лигасининг плей-оффида муваффақият қозонган энг ёш францияликка айланиб олди. 18 ёш-у 2 ойлик вақтида франциялик футболчилардан ҳеч бирига Чемпионлар лигасининг плей-оффида гол уриш насиб қилмаганди. 

Гуруҳ босқичидаги рекорд эса Карим Бенземага тегишли. Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси 17 ёш-у 11 ойлигида «Лион» учун гол уриб, жамоасининг «Русенборг» устидан зафар қучишига ўз ҳиссасини қўша олганди. Плей-оффда у илк голини 20 ёшга қадам қўйибгина урди. Ўшанда «Лион» Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби билан тўқнаш келганди.

Манба: daryo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz