Қайднома

Қидирув

Ривожланаётган, «Спорт»!

Ривожланаётган, «Спорт»!

  22.02.2017 21:02
  0
  2574
Ривожланаётган, «Спорт»!

Ўтган ҳафта рўй берган воқеалар Ўзбекистонда футбол дарҳақиқат ривожланаётганини билдирди. Йўқ, бу ишонч янги қурилган стадионлар ёхуд жамоаларимизнинг (албатта, ёшлар ва ўсмирлар даражасида) эришаётган ютуқлари билан боғлиқ эмас. Аслини олсак, замонавий иншоотлар ва инфратузилма аъло даражада, демак энди улардан фойдаланишни ҳам ўрганиш лозим. Ўз навбатида, бугун юртимизда миллионлар ўйини ривожига ҳисса қўшаётган яна бир мавзуга тўхталишни жоиз топдик.

Сўнгги пайтларда UzReport ҳақида жуда кўп гапирилди. Ҳа, бу канал аввалига АПЛ ва ЕЧЛ, кейин эса Европа Лигаси ҳамда Испания чемпионати трансляциялари ҳуқуқини сотиб олиб, мухлисларга кўп сюр-призлар тақдим этди. Ишонамизки, ҳали бу каби совғалар давомли бўлади. Аммо бизни UzReportдан ҳам кўра кўпроқ ўзимизнинг қадрдон «Спорт» канали ҳайрон қолдирди, десак муболағага йўйманг. Ҳа, ниҳоят орзиқиб кутилган воқеа рўй берди - «Спорт» телеканалида Италия «А» серияси ва Франция чемпионати ўйинлари трансляция қи-линмоқда.

Дарҳақиқат, Европанинг кучли чемпионатлари баҳсларини жонли эфирда кузатишга нима етсин? Ниҳоят, шу кунларга етганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Аслида, «Спорт»­нинг бу борада ташаббус кўрсатиши ҳақида анчадан буён гапирилаётганди. Тинимсиз саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, миллионлаб мухлислар шиддатли учрашувлар жозибасидан баҳра олиш имкониятини қўлга киритишди. Тўғри-да, футбол ривожи фақат яшил майдондаги ғалабалар, дегани эмас-ку. Агар шундай бўлганида, ҳозир спортнинг бу турига фақат Европа ва Жанубий Америкадагилар қизиқишарди, холос. Футболнинг миллионлар ўйинига айланишига сабаб - у бошқа спорт турларига қараганда оммавийроқ. Футболга нисбатан меҳр- нинг ошишида эса трансляцияларнинг ўрни беқиёс.

Умид қиламизки, «Спорт» телеканалининг бу каби хайрли ишлари давомли бўлади. Зеро футбол ривожида телевидение алоҳида ўрин тутади. Ишонинг, агар Ўзбекистон чемпионатининг ҳар бир учрашуви экранлар орқали намойиш этиб турилса, олий лига баҳсларига ҳам жон киради. Дейлик, қайсидир ўйиннинг шиддатли кечгани ёхуд ҳакамларнинг қўпол хатолари кузатилгани ҳақида турли гап-сўзлар урчийди. Учрашувни бевосита ёки телевизор орқали кузатмаган томошабин эса бу борада аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Бир ўйлаб кўринг, ўша учрашув бутун Ўзбекистонда трансляция қилиниб, майдондаги ҳар бир шахс - футболчи ва ҳакамлар мунтазам камера назоратида бўлишсин-чи, ўйиннинг жозибаси янада ортиши турган гап. Қолаверса, баҳсли вазиятлар бўйича мухлис ва мутахассисларнинг хулоса чиқаришлари осонлашади.

Демак, мамлакатимизда фаолият юритаётган телеканаллар Европанинг кучли чемпионатлари трансляцияларини босқичма-босқич йўлга қўйиб боришмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Мана энди, ўша ўйинлар орасига олий лига ва кубок баҳслари ҳам киритилса, нур устига аъло нур бўларди. Табиийки, мазкур масалада асосий масъулият яна «Спорт» телеканали чекига тушади. Ишонамизки, тез орада бу борада ҳам ижобий янгиликлар кузатилади.

Дарҳақиқат, «Спорт» телеканали ички биринчиликни ёритишда байроқдор бўлиши лозим. Чунки жаҳон футболига шинаванда мухлисларнинг аксарияти Ўзбекистон чемпионатига икки карра кўпроқ қизиқишади. Тўғри-да, севимли жамоамиз иштирокидаги ўйинни бевосита стадиондан кузатиш, қандайдир сабаб туфайли аренага боролмасак, телевизор орқали томоша қилишга нима етсин?

Янгиликлар инъикоси «Спорт»да ҳам намоён бўлганидан хурсандмиз, албатта. Бироқ энди бошланган ишни шу йўсин давом эттириш муҳим аҳамиятга эга. Мухлис учун ҳамма нарса қизиқ. Элита тугул биринчи лига ўйинлари намойиш этилса ҳам, томоша қиладиган одам албатта, топилади. Муҳими - ўша учрашув шиддатли ва муросасиз, спорт принципларига хос, чиройли вазиятларга бой тарзда ўтсин.

Италия ва Франция чемпионати ҳаммага муборак бўлсин, дўстлар!

Футболнинг миллионлар ўйинига айланишига сабаб - у бошқа спорт турларига қараганда оммавийроқ. Футболга нисбатан меҳрнинг ошишида эса трансляцияларнинг ўрни беқиёс.

Умар БЕК

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz