Қайднома

Қидирув

Икарди жаримага тортилди

Икарди жаримага тортилди

  23.02.2017 08:48
  0
  650

Италия футбол федерацияси «Интер» ва Мауро Икардини жаримага тортди. Гап шундаки, Икарди яқинда автобиографик китобини нашрдан чиқариб, унда 2015 йилда юз берган, «Сассуоло» клубига қарши ўйиндан кейинги ҳолатни ёритиб ўтганди. Футболчининг гапига кўра, ўйиндан кейин у футболкасини трибунадаги болакайга совға қилган. Бироқ, фанатлардан бири уни тортиб олиб, футболчининг ўзига қарата отган. Аргентиналик эса фанатни куракда турмас гаплар билан сўккан. ИФФ бу воқеани ўрганиб чиқиб, футболчини ҳақоратомуз ва беҳаё, шунингдек зўравонликка олиб келувчи сўзларнинг ишлатилишида айбдор деб топди. Натижада, Икарди 13,5 минг евро, «Интер» эса 6,5 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz