Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Ювентус»да ишончли, «Севилья»да кичик ғалаба

ЕЧЛ: «Ювентус»да ишончли, «Севилья»да кичик ғалаба

  23.02.2017 08:45
  0
  549
ЕЧЛ: «Ювентус»да ишончли, «Севилья»да кичик ғалаба

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашуви доирасида Португалияга сафар қилган Италиянинг «Ювентус» клуби «Порту» меҳмони бўлди. Учрашув «Драгау» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Турин жамоаси иккала голни ҳам иккинчи таймда урди. Голларни хорватиялик Марко Пьяца ва бразилиялик хавбек Дани Алвес 72-, 74-дақиқаларда ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Эътиборлиси, голлар муаллифлари захирадан майдонга тушишган эди. Қайд этиш жоизки, португалияликлар учрашувнинг 27-дақиқасида 10 киши бўлиб қолишди. Ҳимоячи Алекс Теллес иккинчи сариқдан сўнг, майдондан четлаштирилди.

Порту – Ювентус 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 72 Пьяца, 0:2 – 74 Дани Алвес.

Порту: Касильяс, Фелипе, Теллес, Перейра, Маркано, Эррера, Данилу Перейра, Рубен Невеш (Корона, 61), Браими (Диогу Жота, 73), Соарес, Андре Силва (Лайюн, 30).
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Лихтштайнер (Дани Алвес, 73), Кьеллини, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Пьяца, 67), Манджукич, Дибала (Маркизио, 86), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Теллес (25), Перейра (45), Лихтштайнер (50), Эррера (85), Маркано (89).
Четлатиш: Теллес (27).

Иккинчи баҳсда Испаниянинг «Севилья» жамоаси Англиянинг «Лестер Сити» клубини мағлубиятга учратди. Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Ўйиннинг 14-дақиқасида Уэс Морган тўпни жарима майдонидан чиқариб юборишга уринган вақтда, тўп ўрнига Хоакин Корреа оёқларини нишонга олди. Белгиланган пенальтини эса жабрланувчининг ўзи йўққа чиқарди. Ўйиннинг илк 30 дақиқаси поёнига етаётган вақтда Серхио Эскудеро тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказиб берди, тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди.  62-дақиқада Стеван Йоветич Морганни бир неча марта алдаб, тўпни ёрдамга етиб келган Корреага ажойиб тарзда етказиб берди. Корреа пенальтида йўл қўйган хатосини янгиламади. Ҳисоб мезбонлар фойдасига 2:0 кўриниш олди. Ўйиннинг 74-дақиқасида қарши ҳужумни амалга ошираётган Лестер ўйинчиси Дэниел Дринкуотер чап қанотда тўпни қабул қилиб олиб, рақиб жарима майдонига етказиб берди. Бу ерда Жейми Варди биринчи бўлди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Севилья – Лестер 2:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Сарабия, 2:0 – 62 Корреа, 2:1 – 73 Варди.

Севилья: Рико, Лангле (Каррису, 55), Эскудеро, Мариано, Рами, Сарабия, Витоло, Корреа (Иборра, 63), Насри, Нзонзи, Йоветич.

Лестер: Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Олбрайтон (Амарти, 88), Ндиди, Дринкуотер, Марез, Муса (Грэй, 58), Варди.
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (77), Каррису (90).

Амалга оширилмаган пенальти: Корреа 14 (дарвозабон).

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz