Қайднома

Қидирув

ОЧЛдаги клубларимиз "антирекорд"лар томон юзланишмоқда

ОЧЛдаги клубларимиз "антирекорд"лар томон юзланишмоқда

  23.02.2017 17:57
  0
  1017
ОЧЛдаги клубларимиз

Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари 1-турда нафақат ғолиб чиқа олмади, балки рақиблар дарвозасига гол ҳам урмади.

Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Локомотив» ва «Бунёдкор» клублари 1-турда нафақат ғолиб чиқа олмади, балки рақиблар дарвозасига гол ҳам урмади. Бу эса ғарб минтақаси мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич...Қатарда ҳам жамоалар сони 2 тани ташкил қилади. Бироқ кўрсаткич ҳозирча юз фоиз. Саудиянинг тўрт клуби жами 7 очко жамғаришга муваффақ бўлган, форсларда эса бу кўрсаткич 5 тани ташкил қилди. Ғарб минтақаси Саудия Арабистони — «Ат-Таавун» (ғалаба), «Ал-Аҳли» (ғалаба), «Ал-Ҳилол» (дуранг), «Ал-Фотиҳ» (мағлубият) — 7 очко Қатар — «Лаҳвия» (ғалаба), «Ар-Райян» (ғалаба) — 6 очко Эрон — «Истиқлол Хузистон» (ғалаба), «Персеполис» (дуранг), «Зоб Аҳан» (дуранг), «Истиқлол Теҳрон» (мағлубият) — 5 очко БАА — «Ал-Аҳли» (ғалаба), «Ал-Айн» (дуранг), «Ал-Жазира» (мағлубият), «Ал-Ваҳда» (мағлубият) — 4 очко Ўзбекистон — «Локомотив» (Ўзбекистон), «Бунёдкор» (Ўзбекистон) — 0 очко. Шарқ минтақасида фақатгина Япония ва Хитой клублари ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқа олди. Чин ўлкаси вакиллари дарвозасига гол уриш ҳозирча ҳеч кимнинг қўлидан келмади. Шарқ минтақаси Япония — «Кашима Антлерс» (ғалаба), «Урава Ред» (ғалаба), «Гамба Осака» (ғалаба), «Кавасаки Фронтале» (дуранг) — 10 очко Хитой — «Шанхай СИПГ» (ғалаба), «Гуанчжоу Эвергранд» (ғалаба), «Жиангсу Сунин» (ғалаба) — 9 очко Австралия — «Брисбен Роар» (дуранг), «Вестерн Сидней» (мағлубият), «Аделаида Юнайтед» (мағлубият) — 1 очко Таиланд — «Муангтонг Юнайтед» (дуранг) — 1 очко Жанубий Корея — «Улсан Хюндай» (мағлубият), «Сеул» (мағлубият), «Сувон Самсунг» (дуранг), «Жежу Юнайтед» (мағлубият) — 1 очко Гонгконг — «Истерн» (мағлубият) — 0 очко.   Айтганча, Сергей Лушчан бошчилик қилаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигасида салкам 400 дақиқадан буён гол урмайди ва «қалдирғочлар»нинг голсиз серияси 4 та ўйинга етган. 2017 йил ҳисобидан «Бунёдкор» 2 та учрашувда майдонга тушди. Қатарда «Ал-Жаиш»га асосий вақтда ҳам, пенальтилар сериясида ҳам гол ура олмади. Кейин гуруҳ босқичининг илк турини Саудияда ўтказиб, «Ал-Аҳли»дан 0:2 ҳисобида енгилди. «Бунёдкор» 2016 йилги мавсумнинг сўнгги икки турини ҳам голсиз ўтказган. Қатарнинг «Лаҳвия» жамоаси билан кетма-кет икки бор тўқнаш келган Сергей Лушчан шогирдлари ўйинларнинг бирида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган, иккинчисида 0:2 ҳисобида енгилган. Тошкент клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинни 28 февраль куни ўз майдонида Амирликларнинг «Ал-Айн» клубига қарши ўтказади.   Калит сўзлар: ҳозирча, ҳисобида, қилаётган, қатарда, ғалаба mdash, ғалаба laquo, ғалаба, юнайтедraquo мағлубият, юнайтедraquo мағлубият mdash, юнайтедraquo, чемпионлар лигасида, чемпионлар, ўзбекистон, турини, ташкил, сергей лушчан, сергей, олмади, минтақаси, мағлубият mdash   Манба: Сhampionat.asia



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz